Ўзбекистонга май ойида 1,1 млн хорижий турист келди
Туризм қўмитасига кўра, бундай ўсиш туризм соҳасидаги ислоҳотлар ва Ўзбекистоннинг очиқлик сиёсати туфайли амалга ошмоқда.
«Туризмдаги ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликнинг фаол ривожланиши мамлакатга янада кўпроқ сайёҳларни жалб қилмоқда», — дейилади расмий баёнотда.
Аввалги рекорд ҳам яқинда — 2025 йил апрель ойида кузатилган бўлиб, ўшанда мамлакатга 1 миллиондан ортиқ сайёҳ келган эди.