Россияда хорижий SIM-карталардан қўнғироқлар қабул қилиш тақиқланиши мумкин
Лойиҳага кўра, хорижий рақамлардан қўнғироқлар қабул қилишни хоҳлаган абонентлар ўз операторларига бу ҳақда олдиндан хабар бериши керак бўлади. Операторлар эса бундай қўнғироқларни махсус белгилар билан ажратиб кўрсатиши шарт бўлади.
Шунингдек, операторлар қаллобликда гумон қилинган рақамларни блоклашлари ва махсус реестрга киритишлари талаб этилади. Агар оператор бундай рақамни блокламаса ва абонентга зарар етказилса, оператор ушбу зарарни қоплашга мажбур бўлади.
Қонун лойиҳаси ҳозирда муҳокама жараёнида бўлиб, 2026 йил 1 мартдан кучга кириши мумкин.