Эрон олий раҳбари АҚШга таҳдид билан жавоб берди
Шу билан бирга, Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Ирвонӣ ҳам хавфли риторикага қарши чиқиб, АҚШ ёки бошқа ҳар қандай давлат томонидан амалга ошириладиган тажовузкор ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгаши раисига расмий мактуб йўллади.
Эрон расмийларига кўра, мамлакат ўз ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини халқаро ҳуқуқ асосида ҳимоя қилишга тайёр. Улар ҳар қандай ҳужум учун АҚШни тўлиқ масъул деб ҳисоблашларини билдиришди.
Бу баёнотлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг яқинда Ямандаги “Ансар Алла” ҳаракатига қарши кучли ҳарбий амалиётлар ўтказиш буйруғини бергани ва Эронни бу ҳаракатни қўллаб-қувватлашдан воз кечишга чақирганидан сўнг янгради. Шунингдек, “Axios” порталига кўра, Трамп Хаменеига ядровий келишув бўйича икки ойлик муддат берган.
Манба: Tengrinews.kz