Қизил ярим ой жамияти: Ғазога 1132 та гуманитар ёрдам юк машинаси етказилди
Фаластин Қизил Ярим Ой жамияти ўтган жума кунидан сешанба оқшомига қадар вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш даврида Ғазо секторига 1132 ёрдам юк машинаси кириб келганини маълум қилди. Бу кунига 220 дан ортиқ юк машинасини ташкил этади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинликларга ёрдам агентлиги бош комиссари Филипп Лазарини октябр ойида BBC урушдан олдин Ғазога кунига 500 га яқин юк машинаси кириб келганини айтди.
Бир қатор ёрдам агентликлари ҳозирда Ғазога келаётган ёрдам миқдори минтақа аҳолисининг эҳтиёжларини қондириш учун етарли эмаслигини қайта-қайта таъкидламоқда.