Сергелида ота ўзига тегишли хонадонга киритиб қўйилди
Жамиятда ота-оналар фарзандлари томонидан ўз уйига сиғдирмасдан чиқариб юбориш ҳолатлари учрамоқда. Бироқ, ҳар бир фуқаро давлат ҳимоясида.
Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 17.11.2020 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи С.Умаровга тегишли бўлган Сергели тумани, Қурувчилар мавзеси, 14-уй, 3-хонадонга киритиш белгиланган эди.
Ижро ҳаракатлари даврида бир неча бор қарздор М.Умарова томонидан қаршилик кўрсатилган эди.
Жумладан, ушбу ҳолат бўйича қарздор М.Умаровага нисбатан қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилган эди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бюронинг Сергели туман бўлими давлат ижрочиси Б.Эшонқулов томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида киритиб қўйишлиги таъминланди.