«Бавария» сўнгги турда “Боруссия Дортмунд»ни мағлуб этиб, кетма-кет 11-марта чемпионликни қўлга киритди
«Бавария» сафарда «Кёлн»ни мағлуб этди ва кетма-кет 11-марта Германия футбол чемпионига айланди. Бундеслиганинг 34-туридан ўрин олган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
Ўтган тур олдидан пешқадам бўлиб турган Дортмунднинг “Боруссия” клуби ўз майдонида “Майнз” билан дуранг ўйнади (2:2) ва чемпионликни қўлдан бой берди.
Германия чемпионати якунларига кўра, “Бавария” 71 очко жамғариб, урилган ва ўтказиб юборилган тўплар орасидаги энг яхши фарқ бўйича “Боруссия”дан (71 очко) олдинда бўлди. «Бавария» кетма-кет 11-марта, тарихда эса 33-марта Бундеслигада ғалаба қозонди.