Беларус 2023 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига қабул қилинади
Бу ҳақда Беларус хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович маълум қилди.
Бир кун аввал Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиши учун зарур бўлган тартиб-қоидаларни имкон қадар тезроқ якунлаш чораларини кўраётганини маълум қилганди.
ШҲТга 8 та давлат – Хитой, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон киради. Яна тўрт давлат – Эрон, Афғонистон, Мўғулистон ва Беларус кузатувчи мақомига эга. Бундан ташқари, Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Камбоджа, Непал, Миср, Қатар ва Шри-Ланка диалог бўйича ҳамкорлар мақомида.
ШҲТ давлатларида 3,4 миллиардга яқин аҳоли истиқомат қилади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ялпи ички маҳсулотидаги улуши жаҳон кўрсаткичининг чорак қисмини ташкил этади.