Ёзёвон туманида хонадондан пул ўғирлаган шахс қўлга тушди
С.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 5 апрель куни номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 677.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати