Абдумалик Халоков австралиялик рақиби устидан ишончли ғалабага эришди
Бокс мундиалининг еттинчи кунги жанглари старт олди.
-57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Абдумалик Халоков нимчорак финал жангини ўтказди. Унга австралиялик Чарли Сениор рақиблик қилди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан Абдумалик Халоков ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, мазкур ғалабаси орқали вазннинг олтинчи рақамли боксчиси бўлмиш Абдумалик Халоков чорак финалга йўл олди.
Эндиликда ҳамюртимиз чорак финал босқичида иорданиялик Юссеф Иашаиш билан тўқнаш келади. Иашаиш нимчорак финаллда арманистонлик Артур Базеяндан устун келган эди. Халаков ҳамда Иашаиш ўртасидаги жанг 10 май куни бўлиб ўтади.