Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари сони маълум қилинди
Ўзбекистонда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларининг сони 2023 йил 6 май ҳолатига кўра 174 нафарни ташкил қилади.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати берган маълумотга кўра, уларнинг сони вилоятлар кесимида қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси — 3 нафар;
Андижон вилояти — 6 нафар;
Бухоро вилояти — 7 нафар;
Жиззах вилояти — 6 нафар;
Қашқадарё вилояти — 10 нафар;
Навоий вилояти — 9 нафар;
Наманган вилояти — 3 нафар;
Самарқанд вилояти — 10 нафар;
Сирдарё вилояти — 3 нафар;
Сурхондарё вилояти — 8 нафар;
Тошкент вилояти — 26 нафар;
Фарғона вилояти — 19 нафар;
Хоразм вилояти — 5 нафар;
Тошкент шаҳри — 55 нафар.
100 ва 100 ёшдан ошган Иккинчи жаҳон уруши ва фронторти қатнашчиларининг сони 25 нафарни ташкил қилади. Уларнинг умумий ҳисобда энг кичиги 78 ёшда бўлса, энг каттаси 112 ёшда.