9 май куни “Янги Ўзбекистон боғи”да байрам мушакбозлиги ташкил этилади
Тошкент шаҳрида 8 май куни «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументига ҳамда 9 май куни Хотира майдонида жойлашган «Мотамсаро она» монументига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги “Мотамсаро она” монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, 9 май куни соат 21.00 да Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон боғи”да байрам мушакбозлиги ташкил этилиши кўзда тутилган.