7 нафар ўзбекистонлик ўқувчи 57-Халқаро Менделеев олимпиадасида ғолиб бўлди
Бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган 57-Халқаро Менделеев олимпиадасининг ёпилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бу йилги олимпиадада дунёнинг 21 давлатидан ташриф буюрган 113 нафар иқтидорли ўқувчилар ўзаро куч синашишди.
Олимпиаданинг якуний натижаларига кўра Ўзбекистон ўқувчилари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди.
Ғолиблар билан танишинг:
1. Назаров Азизбек – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – олтин медал;
2. Маҳмудов Абдуллоҳ – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси – олтин медал;
3. Дилмуродов Соҳибжон – Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси – кумуш медал;
4. Раҳимов Далер – Бухоро шаҳридаги 35-мактабнинг 9-синф ўқувчиси – кумуш медал;
5. Каримов Азизбек – Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 11-синф ўқувчиси – кумуш медал;
6. Ҳафизов Азизбек – Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицейи 2-босқич ўқувчиси – бронза медал;
7. Ҳакимова Шаҳзода – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси – бронза медал.