Судандаги тўқнашувларда ҳаётдан кўз юмганлар сони ориб бормоқда
Суданда армия ва Тезкор Ҳаракат кучлари (ТҲК) ўртасида апрел ойининг ўрталаридан бери давом этаётган тўқнашувда ҳаётдан кўз юмганлар сони 528 нафарга етди.
Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, тўқнашувлардан 12 штат зиён кўргани ва 18 штатдаги шифохоналарда 528 ўлим ҳолати билан 4 минг 599 кишининг тан жароҳати олгани билдирилди.
Тўқнашув пойтахт Хартумдаги Президент саройи билан Армия Бош қўмондонлиги атрофида авж олмоқда.
Хартумнинг кўплаб маҳалласидан тўқнашув овозлари келиб, тутун кўтарилмоқда.
Айни пайтда Тезкор Ҳаракат кучлари, Умдурманда армияга оид МиГ қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Хартум ва бошқа шаҳарларда 15-апрел куни эрталаб Судан армияси билан Тезкор Ҳаракат кучлари ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди.
Бунинг сабаби, Тезкор Ҳаракат кучларининг бутунлай армия таркибига киришини кўзда тутган ҳарбий хавфсизлик ислоҳоти бўйича охирги ойларда қайд этилган тушунмовчиликдир.