Варикоселни олдини олиш учун қандай тавсиялар мавжуд?
-Касб ўтроқ бўлса, вақти-вақти билан танаффус қилиш, кўпроқ пиёда юриш. Иш жойида махсус гимнастика қилиш мумкин;
– Касб кўпроқ тик туришни талаб қилса, аксинча, дам олиш учун вақт ажратиш;
– Ўтирганда бир оёқни иккинчиси устига чиқариб ўтириш одатини ташлаш;
-Тор ва қисиб турувчи кийимлар киймаслик (масалан тор жинси, умуман аёлларга тор кийимлар кийиш қатъий тақиқланади, бу ҳолатда урогенитал тизим соҳасида қон айланиши бузилади);
– Доимий равишда баланд ва ингичка пошнали пояфзал киймаслик (бундай пояфзал байрам кунларида кийилади);
– Агар ич қотиши кузатилса, уни шундайлигича қолдирмаслик. Қабзият кичик чаноқда қон айланиши босимини оширади;
– Велосипед ҳайдаб туриш, кўпроқ сузишга ҳаракат қилиш;
– Дам олиш чогъида вақти-вақти билан оёқларни юқори қилиб ушлаш (юракдан 15-20 см баландроқ);
– Мунтазам равишда машқлар бажаришга ҳаракат қилиш, тана вазнини меъёрда ушлаш;
– Зарарли озиқ-овқат ва ширинликлар истеъмолини камайтириш, кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш;
– Ёмон одатлардан воз кечиш (масалан чекиш ва алкогольли ичимликлар ичиш);
– Сувсизланишни олдини олиш учун жунига камида 2 литр сув ичиш;
– Қуёшда тобланишни меъёрдан ошириб юбормаслик.
SoglomHayot