Тайвань аскарлари Хитой армиясининг дронига ўт очди
Тайвань ҳарбийлари Хитой Халқ Озодлик Армияси (PLA) учувчисиз самолёти йўналишида ўт очди.Бу ҳақида Цзиньмэнь армияси мудофаа қўмондонлигига таяниб, орол марказий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, дрон Эрдан оролига яқинлашган ва тайванлик ҳарбийлар жонли ракетани отганидан сўнг, дрон орқага бурилиб, Хитойнинг қирғоқ бўйидаги Фуцзянь провинциясида жойлашган Сямэнь шаҳри томон йўл олган.
АҚШ президенти Жо Байден Конгрессдан Тайванга 1,1 миллиард долларлик қурол-аслаҳа, жумладан 60 та кемага қарши ракеталар ва 100 та ҳаво-ҳаво ракеталарини сотишни маъқуллашни сўраш ниятида, деб хабар берди Politico аввалроқ.