Буғли муолажалар кимларга мумкин эмас ?
Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:
– Махсус препаратлар ёрдамида ўтказиладиган ингаляция муолажаси иссиқ ва совуқ турларга бўлинади. Совуқ ингаляция поликлиника ёки стационар шароитида, ультратовушли ёки компрессорли кўринишда ўтказилади.
– Иссиқ ингаляцияни эса уй шароитида бажариш мумкин. Аммо ҳар иккиси ҳам фақат шифокор маслаҳати билан бажарилиши мақсадга мувофиқдир.
– Ингаляция лорингит, трахеит ва бронхит хасталикларида, бир кунда 1-2 маротаба амалга оширилиши мумкин.
– Томоқ бодомча безларининг йирингли касалликлари, масалан, ангинада ингаляция қилиш тавсия этилмайди
«Соғлом ҳаёт»