Ўзбекистонда биринчи бор анор фестивали ўтказилади
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, жараён ушбу соҳада илк бор ташкил этилмоқда. Хусусан, 2022 йилнинг 5 октябрь куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида бўлиб ўтади.
Тадбир ташкилотчилари қуйидагилар:
Европа Иттифоқи комиссияси, Жаҳон банки, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази, Сурхондарё вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Анорчилар ассоциацияси, “Annexure Financial Solutions» консалтинг компанияси ва «ШиринМева” журнали.