Қандай маҳсулотларни тановул қилиш қорин дам бўлишига сабаб бўлади?
Шифокор Фаррух Шерназаров:
– Клетчатка ва крахмалга бой маҳсулотлардан тайёрланган озиқ-овқат истеъмоли. Уларни ҳазм қилиш жараёнида ҳаммада кўп газ юзага келади.
– Бундай маҳсулотларга қуйидагилар киради: дуккаклилар (соя, ловия, нўхат), турп, карамнинг барча турлари, картошка, узум, шовул, пиёз, шолғом, қора нон, қаймоғи олинмаган сигир сути.
– Овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши (ферментлар етишмовчилиги, дисбактериоз ва ҳоказо).
– Жиддий сабаблар: ичакка босим ўтказувчи ўсмалар, веналарнинг варикоз кенгайиши ёки ичакларда қон ҳаракати сусайиб (ёки тўхтаб) қолиши, ошқозон-ичак тракти фаолиятини ёмонлаштирувчи инфекциялар.
– Ошқозонда хлорид кислотани кўпайтирадиган дорилар истеъмоли.
– Ичак мушаклари қисилишига олиб келувчи руҳий-эмоционал босимлар ва асаб бузилишлари.
– Атмосфера босими тушиб кетиши натижасида газлар кўпайиб, ичакка босим кучайган пайтда юқорига чиқиш.
«Соғлом ҳаёт»