Нима сабабдан ўт пуфагида тош пайдо бўлади?
Ўт пуфаги жуда кичик бўлгани учун ундаги сафро тўпланиб қолмаслиги керак. Орган қисқариши биланоқ, сафро ичакка тушишни тўхтатади, аста-секин турғунлик пайдо бўлади ва унинг чўкиндисидан тошлар пайдо бўлади.
Бундан ташқари, тошлар нафақат холестерин туфайли, балки билирубин (қизғиш пигмент)дан ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Тош пайдо бўлиш сабаблари:
-гормонал дориларни назоратсиз қабул қилиш;
-семириш;
-ортиқча овқатланиш ёки узоқ вақт оч юриш;
– алкоголизм;
-жигар сиррози;
-қандли диабет;
-сафро таркибидаги кальций миқдорининг кўпайиши.
SoglomHayot