Олис ҳудудларга ишлашга борган мутахасисларга 1 январдан бошлаб компенсация тўланади
Бу меъёр президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган эди.
Фармонга асосан олис ҳудудларга бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассисларга уй-жойларни ижарага олганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараварида ҳар ойлик пул компенсацияси берилади.
Бундан ташқари, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ёки ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорларига энг кам иш ҳақининг 12 баравари, директор ўринбосарларина 6 баравари миқдорида рағбат пули берилади.