Самарқандда йўловчи автобус жарликка қулади
1984 йилда туғилган С.А. Isuzu юк автомобилини Самарқанд - Каттақўрғон йўналишида бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1974 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуснинг орқа томонига бориб урган. Зарб оқибатида автобус ўнг томон пастликка ағдарилган.
Натижада автобусда бўлган йўловчилардан бир нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ЙТҲ бўйича Оқдарё тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.