Сергели метро йўналиши тест режимида ўз фаолиятини бошлади
Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги метро йўналиши ва унинг объектлари қурилиш меъёрлари ва техник талабларига мос равишда белгиланган муддатларда жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.