ССВ COVID-19 билан касалланганлик бўйича яна 121 та янги ҳолатни қайд этди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3330 (+62) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатимизда 955 нафар бемор даволанмоқда.