ТОШКЕНТДА САРТАРОШ ҚАЙЧИ ЁРДАМИДА ОДАМ ЎЛДИРДИ…
Тошкент шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси 17 ёшли сартарош йигит 26 ёшли Иван исмли йигитни қайчи ёрдамида ўлдирди. Фожиа шаҳарнинг Яшнобод туманида содир бўлди.
Гап шундаки, Иван 2003 йили туғилган сартарош, унинг 1985 йили туғилган дўсти билан жанжаллашиб қолган. Жанжал кимдир кимнидир ҳақоратлаши оқибатида келиб чиққан. Шунда икковлон Иванни четроққа олиб ўтган ва сартарош қўлидаги қайчи билан Иваннинг юрак қисмига жиддий жароҳат етказган. Кўп қон йўқотиш оқибатида Иван ўша жойнинг ўзида ўлим топган.
Қотилликка гувоҳлик қилган шахс ва қотилнинг дўсти айтдики, орадан бир неча дақиқа ўтгач, Иван ерда қонига беланган ҳолда ётганига гувоҳлик қилишган. «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилиб туша олишмаган.
Ҳозирда айбдорлар қўлга олинган. Уларга нисбатан республика жиноят мажмуасининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») га кўра жиноий иш қўзғатилган.