ДУНЁДА КОРОНАВИРУСДАН ЎЛГАНЛАР СОНИ 400 000 ДАН ОШИБ КЕТДИ…
«Worldometer» агентлигининг сўнгги хабарига кўра, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 7 млн га яқинлашиб келмоқда. Шуларнинг 3 млн 392 минг 735 нафари тузалиб касалхоналарни тарк этган. Охирги 24 соат ичида 130 минг киши коронавирус юқтиргани аниқланган.
Ҳозирда беморлар сони 3 млн 100 минг кишини ташкил этди. 3 млн 084 минг 142 кишида касаллик енгил формада ўтяпти. 53 минг 569 киши эса коронавируснинг оғир формасига учраган.
Ўлим топганлар сони бўйича Америка етакчилик қилмоқда. Бу мамлакатда шу кунга қадар жами 111 минг 858 киши коронавирус қурбонига айланган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Англия ҳамда Бразилия банд этган. Масалан, Англияда ўлганлар сони 40 мингдан ошди.