Добавить новость
World News





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


СУСАННА… (14-қисм)

* * *

 

Тожиниса хола деганлари жиккаккина бир кампир экан. У каравотда узала тушиб ётганча бирпас мени обдон кузатди. Сўнгра қўли билан «ўтир» ишорасини қилди.

Касаллик кампирнинг юзларигача уриб кетибди. Ҳатто кўз остилари ҳам сарғимтир тусга кирган, ҳаракатсизликдан бўлса керак, қовоқлари осилиб тушган.

Мен бемор одамга ҳадеб тикилаверишни ўзимга эп кўрмай, уй ичини кўздан кечирган бўлдим. Хоналар анчадан бери йиғиштирилмаган, латта-путта, қандайдир қоғозлар полда сочилиб ётибди. Ҳаммаёқни чанг қоплаган. Демак, мен ишни уй йиғиштиришдан бошласам керак. Майли-да, бу ер жуда сокин экан. Ҳеч ким мушугингни пишт демайди. Қўшни кампир айтганидек, озиқ-овқатдан камлик кўрмайман. Фақат Тожиниса холага яхши қарасам, кўнглига йўл топа олсам бас. Ошиғим олчи…

— Сен бола, овқат пиширишни биласанми? — сўради кампир. — Ҳой, нега қотиб ўтирибсан? Гапирмайсанми?

— Б-биламан, — дедим тутилиб. — Биламан, эна.

— Энамас, она! — гўё хатомни тўғрилаган бўлди кампир. — Мошкичири, қовоқли шўрва пишира оласанми?

— Албатта. Ҳамма овқатларни пишира оламан.

— Ҳали пиширган овқатингни еб кўрганимда биламан. Демак, гап бундай. Ҳозир уйларни супур-сидир қиласан. Кейин ваннахонада кирларим қалашиб ётибди. Ҳаммасини ювасан. Менга яхши қарайсан. Эвазига уйимда яшайсан, ейиш-ичишинг текин. Маъқулми?

Мен бош ирғаб Тожиниса холанинг сўзларини маъқулладим ва шу заҳоти иш бошлаш ниятида ўрнимдан турдим.

Оғзим қулоғимда эди. Ахир дала-даштда беш килолик кетмон билан ер чопган, катта-катта ҳашарларда лой қориб чиниққан одамга уй йиғиштириш, овқат пишириш ҳам иш бўлибдими. Иккита хонани чиннидай тозалаб бўлгач, хаёлан тақдирга тасаннолар айтгим келди. «Ёлғизнинг ёри Худо» деб бежиз айтишмаган экан. Энди боши берк кўчага кирдим деганимда ҳарқалай фаришталар бошимни силаб йўл кўрсатишаяпти…

Хайрият, пиширган овқатим ҳам кампирга маъқул бўлди чоғи, бир коса шўрвани паққос туширгач, индамайгина бош силкиб қўйди. Аммо буларнинг ҳаммаси ҳолва экан. Хуфтондан сўнг энди кўзим илинганди, Тожиниса холанинг қичқириғидан уйғониб кетдим-у, сакраб ўрнимдан турдим.

Ҳа, кампир дод-вой қилиб мени чорларди.

— Ҳа, она, сизга нима бўлди? — сўрадим тепасига бориб. — Бирор нима керакми?

— Жувонмарг, бир соатдан бери чақираман! Ўласанми югуриб чиқа қолсанг?

— Нима қилай? Чанқадингизми? Сув келтирайми?

— Сувингни бошимга ураманми? — бақиришда давом этди Тожиниса хола. — Мени ҳожатга олиб бор!

— Қ-қандай? — сўрадим дудуқланиб. — Т-тоғора опкелайми?

— Кўтар мени! Тезроқ бўлсанг-чи, ношуд!

Кутмагандим. Ҳар ҳолда аёл бўлса. Уни кўтариб ҳожатхонага киришга уялар, бу иш менга малол келаётганди. Аммо мажбурман. Ижарада яшаётганимни унутишга ҳақим йўқ.

Кўзни чирт юмдим-да, Тожиниса холани даст кўтариб олдим…

Ана энди тинчлангани аниқ. Тожиниса холанинг кўзлари юмилиб бораётганини кўрганимдан сўнг оёқ учида юриб хонамга кирдим ва ўзимни каравотга ташладим.

Кампирнинг сўнгги қилиғи ошиб тушганди. Айниқса, қарғаниши сочимдан товонимгача музлатиб юборди. Юрагим бирдан ғаш тортиб, кундузги хурсандлигимдан асар ҳам қолмади. Тожиниса холанинг яна бақириб қолишини кутганим сайин бу хонадондан беза бошладим. Ташқарида қор гупиллаб ёға бошлаганини билсам-да, шу уйдан чиқиб кетгим келаверди. Кампирнинг моғор ҳиди анқиган хонаси кўз ўнгимда гавдаланди дегунча нафасим бўғилиб, кўнглим ағдарилаверди.

Қалбим эса энди ўрнимдан қўзғалмоққа шайланганимда, менга ўтган кунимни эслата бошларди.

«Кўчада ҳозир музлаб ўлишинг ҳеч гапмас, — дерди у. — Ёқимсиз ҳидлар, қарғишларга эртами-кечми кўникасан. Бировнинг уйида яшаш, бир бурда нонига шерик бўлиш осон эмас. Ким бўлибсанки, бурнингни жийирасан? Чида, тишни тишга бос! Нима қилиб бўлмасин кекса кампирнинг дуосини ол!»

— Дуосиям қуриб кетсин! — дердим овоз чиқариб қалбимга жавобан. — Нима, эрта тонггача юрак ҳовучлаб чиқаманми? Шу уйда ўтказган бир куним минг йилга татиб кетди-ку! Нима қилсам экан? Тағин қанча чидай оламан? Йўқ, нималар деяпман ўзим? Тирикчилик тошдан қаттиқ. Бир муддат тоқат қилсам ўлиб қолмайман. Ҳеч ким бошимдан тегирмон тоши айлантирмаяпти-ку!

Ҳали хаёлларимни бир жойга жамлаб улгурмай, аввал Тожиниса холанинг қур-қур йўталгани қулоғимга чалинди. Йўтал шу қадар беўхшов эдики, қандай ўрнимдан сапчиб турганимни пайқамай қолдим.

Кампир йўтали пасайгач, бақира бошлади:

— Ҳой бола, чиқ тез! Ҳой, ўлиб-нетиб қолганмисан? Чиқ дедим сенга, чиқ!

Бу ҳол тонгги соат тўртларга қадар давом этди. Энди бошим ёстиққа тегди деганда кампир бақира бошлар, уни кўтариб йўлакка чопишга мажбур эдим.

Сўнгги бор аранг хонамга кириб, ўринга чўзилганимда яна Тожиниса холанинг хайқириғи қулоқларим остида жаранглади. Олдинига шу бақириқ қулоғимга ўрнашиб қолибди шекилли, деган ўйда ўрнимдан қўзғалишга шошилмадим. «Чорлов» икки-уч карра такрорлангач, уф тортганча йўлакка чиқдим.

Бадбўй ҳидлар димоғимга чиппа ёпишганди. Тасаввурларга ён бермай оғриниш билан кампир ётган каравотга яқинлашдим.

— Кўтариб олайми? — сўрадим афтимни бужмайтириб.

— Йўқ, — деди кампир менга аламли боқиб. — Ухлолмаяпман. Алла айт, бола, алла! Тезроқ бўл дедим!

— И-ие, нима деб айтаман? Мен алла айтишни билмайман.

— Падарингга лаънат, айт дедим сенга, айт! Бошим ғувиллаб, иситмам кўтарилаяпти. Айта қолсангчи, тезроқ! Мунча нозланмасанг? Тилинг узилиб тушадими айтсанг?

— Она, одамни қон қилиб юбордингиз ўзиям, — дедим тоқатим тоқ бўлиб. — Ахир ёш гўдак эмассиз-ку! Бунинг устига эркак киши бўлсам. Аллани қандай айтаман сизга?

— Айтмайсанми, ярамас? — хириллаб қичқирди кампир. — Айтмайсанми дедим?

— Йўқ, — дедим қатъий оҳангда. — Бу иш қўлимдан келмайди.

— Кет! Йўқол, кўрнамак! Чиқиб кет ҳозироқ уйимдан!

— Э, кетсам кетавераман! — зарда билан қўл силтадим. — Жонимга тегиб кетдингиз! Туни билан мижжа қоқтирмасдан яна…

— Йўқо-ол, баттол, ўғри! — қаттиқроқ бақирди кампир. — Ҳозир дод соламан. Уйимга ўғирликка тушди, деб айтаман ҳаммага! Даф бўл!

Ҳа, бу хонадонда бир кунликкина насибам бор экан. Шуни териб едим. Энди бу ерда бир сония қолишга ҳам ҳаддим сиғмайди. Агар тезроқ қимирламасам, кампир бир балони бошлайди.

Охирги марта Тожиниса холага нафратли нигоҳ ташладим-да, ташқарига отилдим.

 

* * *

 

Туни билан қор эринмай ёққанга ўхшайди. Теварак қишнинг оппоқ либосига ўралибди.

Изғирин электр симларини силкитиб чиябўридек увиллайди. Тонг ёришиб кетганига қарамай, ташқарида одам кам эди.

Худди қопқондан эсон-омон қутулган жонивор каби пишиллаганча автобус бекатига етиб олдим.

Шу тобда ҳеч нарсани ўйламасдим. Тунги бадбўй ҳидлар ҳануз димоғимдан кетай демасди. Кўнглим алағда бўлиб, нафасим бўғиларди.

Шу тобда бекат устунига ёпиштирилган эълонга кўзим тушиб қолди.

«Ёлғиз, оиласиз одамни ижарага қўяман!..»

Ахир бу айни муддао-ку! Совуқ кунда кўчада изғиб уй қидиришдан халос бўлдим чоғи. Ёзилишига қараганда, ҳовлига ўхшайди. Агар уй эгалари билан келиша олсам, ўқишни ҳам бир-икки кун йиғиштириб қўйиб, ижара ҳақини ишлаб топардим. Фақат кўнишса бас. У ёғини уддалайман.

Эълонни ёпиштирилган жойидан шартта кўчириб олдим-да, оёғимни қўлимга олиб йўлга тушдим.

Ҳа, йўл кирага пулим йўқ. Лекин бардамман. Кечқурунги овқатнинг қуввати ҳали кетмади. Демак, пиёда бемалол манзилни топиб борсам бўлади.

Худойим, ишқилиб шу сафар меҳрингни дариғ тутмагин-да!

Шаҳар кўчаларини яхши билмаслигим бугун қаттиқ панд берди. Икки соатча изғиб, бировлардан сўрай-сўрай ўша манзилни аранг топа олдим.

Совуқ шу қадар жонимдан ўтгандики, тишларим такиллар, ҳойнаҳой рангим ҳам докадек оқариб кетганди. Кузги туфлим музлаб қолганми, четлари ҳадеганда оёғимга ботиб азоб берарди.

Тор кўчанинг охиригача бориб керакли эшикни топгач, бир муддат туриб қолдим. Ҳар ҳолда нима дейишни, уй эгалари билан қандай гаплашишни ўйлаб олишим керак. Биринчидан чўнтагимда бир тийин пул йўқ. Шаҳарликлар ижара ҳақини олдиндан олиб қўйишади дейишарди. Шундай экан, уларнинг раҳмини келтирадиган баҳона топмасам, ишим ўнгидан келмайди.

Бироз тургач, бир қарорга келгандек аста эшикни очдим. Ҳовли жуда тор эди. Адашмасам, уй тўрт ё беш хонадангина иборат. Деворларининг сувоғи кўчиб, нурсизланганига қараганда, бу уйда у қадар бадавлат одамлар яшамаслиги тайин. Тўғри-да, бой бўлса ижарачи қидирармиди.

— Ким бор? — эҳтиёткорлик билан ҳовлига ўтиб атрофга алангладим. — Ҳов ака! Ким бор?

Орадан бир неча сония ўтиб, аввал хоналарнинг биридан йигирма-йигирма беш ёш атрофидаги тўладан келган аёл чиқиб мен тарафга мўралади-да, ортга қайтди. Кетидан бошқа хонанинг эшиги ғийқиллаб очилиб, кекса бир кампир юз кўрсатди.

— Чеҳраси нурли кампир экан, — кўнглимдан ўтказдим аста ичкарига юрарканман. — Эҳ, ишонтира олсайдим! Кўнармикан? Ҳайдаб солмасмикан? Инсофи бормикан?

— Ҳа, болам, сенга ким керак? — сўради кампир мени обдон кузатгач.

— Э-эълон берган экансизлар, — дедим тутилиб. — Шунга келувдим.

— Ҳа-а, ижарада турмоқчимисан?

— Ҳ-ҳа.

— Юр, ичкарига кир! Совуқда турма!

Хона ичидан зах ҳиди анқирди. Эшик остига тўшалган латта устига туфлимни ечдим-да, кампир кўрсатган курсига чўкдим. Шу заҳоти танамга иссиқ югуриб, юзларим қизиб бораётганини ҳис этдим.

— Неча кун турмоқчисан? — сўради кампир мақсадга кўчиб.

— Б-билмадим. Иложи бўлса, узоқ муддат тураман. Айтганча, ижара ҳақи қанча, хола?

— Кунига беш минг сўмдан тўлайсан, — деди уй бекаси хотиржам оҳангда. — Ейиш-ичишингни ўзинг опкеласан. Идиш-товоқ, газ мендан. Маъқулми?

— Хола, бир гап айтсам майлими? — сўрадим кампирга умидвор термулиб.

— Нима гап? Айтавер!

— Мен мусофирман. Эрталаб қишлоқдан келдим. Таксида келаётганимда, кимдир пулларимни шилиб қўйибди. Шунга…

— Нима демоқчисан? — жиддийлашди кампир. — Текинга қўяйми уйимга?

— Йў-ўқ, биласизми, биз эски шаҳарда катта иморат қураяпмиз. Агар рози бўлсангиз, икки кунликни бир қилиб эртага тўласам девдим.

— Шунақами? — деди уй бекаси қовоқ уйиб. — Майли сенга ишондим. Лекин алдаб қочмоқчи бўлсанг, билиб қўй, ёмон қарғайман.

— Хўп, — дедим севиниб. — Алдамайман, эртага ишга чиқаман-у, ижара ҳақини олиб келаман.

— Майли, болам, хафа бўлма, — у бироз юмшаган бўлиб ўрнидан жилди. — Ўғрилар одаммас. Бировларни қақшатиб ўрганган. Юр, сенга хонангни кўрсатай. Қорнинг оч бўлса, лағмон сузиб бераман…

Дунёда яхши одамлар борлигига ишонардим. Ишончим ўзини оқлаб бугун меҳрибон бир онахонга йўлиқдим. У менинг дардимни тушунди. Бир оғиз қарши сўз айтмай, уйидан жой берди. Лағмони ҳам жуда мазали экан. Анчадан бери бунақанги таом емаганим учунми, лағмонни паққос туширгач, танам яйраб, енгил тин олдим ва темир каравотга чўзилдим.

Касал кампирникидаги уйқусизликлар энди сезила бошлаганди. Иссиқ элтиб бир зумда ухлаб қолибман. Бир маҳал ташқарида кимнингдир баланд овозда гапираётгани қулоғимга чалиниб, истамайгина бошимни кўтардим.

Ҳовли ўртасида ҳарбий кийимли бир йигит онахонга нималарнидир уқтириш билан овора эди.

Негадир ҳушёр тортиб қулоғимни динг қилдим.

— Хола, сизминан келишгандик-ку! — куйиниб сўзларди йигит. — Нега яна бегона эркакни ижарага қўйдингиз? Уйда хотиним ёлғиз бўлса…

— Ўзингам ўлгудай рашкчи экансан, — норози қўл силтади кампир. — Бегона эркак еб қўярмиди хотинингни? Уйдан чиқмаса, эрталаб вақтли ишига кетаркан.

— Билмайман, — деди йигит овозини бир парда кўтариб. — Менга бунақаси тўғри келмайди…

— Бўпти, — деди норозиланиб кампир. — Қайсарлигинг ёмон-да сенинг! Ҳозироқ кириб айтаман, кетади.

Кампирнинг мен ўтирган хона томон юра бошлаганини кўриб, бошимни чангаллаганча каравотга ўтириб қолдим. Юрагим увишиб, кўнглимда безовталик туйдим. Шу аснода чап қовоғим пир-пир уча бошлади.

Биламан, бу яхшилик аломати эмас. Азалдан чап қовоғим учди дегунча қандайдир кўнгилсизлик юз беради. Наҳотки, яна шўримга шўрва тўкилса?

Бу орада кампир секин ичкарига кирди-да, менга маъюс тикилиб қолди. Мен ҳам гарчи муддаосини англаб турган бўлсам-да, атайин сукут сақладим.

— Болам, сени олдингдаям хижолат бўп қолдим, — ниҳоят бош эгиб сўз бошлади кампир. — Анави ҳарбий йигит меникида ўн йилдан бери ижарада туради. Она-боладай бўлиб кетгганмиз. Қурмағур, хотинини сенга рашк қилаяпти. Шунча тушунтирсам ҳам кўнмади. Энди, бошқа жой топмасанг бўлмайдиганга ўхшаб қолди. Нима дейсан?

— Нима дердим? — лаб тишлаб жавоб қилдим. — Кетиш керак бўлса, иложим қанча?!

— Фақат хафа бўлмагин! Менгаям қариган чоғимда тинчлик керак, болам. Худо хоҳласа, албатта бошқа уй топасан.

Айни чоғда гўё осмондаги қора булутлар вужудимга чиппа ёпишиб олгандек бир лаҳзадаёқ мағрур бошим қайтадан эгилди.

Чорасизлик қурсин. Тақдирга, қисматга ич-ичдан лаънатлар ўқисам-да, тилимга кўчира олмадим. Бунга ҳақим йўқдек лаб тишлашдан нарига ўтолмадим.

Берган тузи учун кампирга ташаккур билдирдим-у, саргардонликни бўйнимга олиб, катта кўчага чиқдим.

Сарсон-саргардонликлардан шунчалик безгандимки, яшаш кўзимга дўзахдай кўрина бошлади. Бундай ҳолга фақат ажал билан тўқнаш келганлар тушса керак.

Улар учун чивиндеккина жоннинг қиммати бўлмайди. Бу жонни тезроқ худога топшириб, енгил тортиш пайида бўлишади. Мен ҳам айни паллада умид деган тушунча, аслида, сароб эканига амин бўлгандим. Ёруғ дунё нафи тегадиганларгагина қиё боқаркан.

Тушкунлик ботқоғига ботганча шу яқин атрофдаги автобус бекатига келдим.

Айни чоғда мен ҳам жон таслим қилиш ҳаракатида тўлғонаётган бемор қиёфасида эдим. Ҳеч нарсани ўйламасдим. Қалбимдаги қийноқлар билан олишардим.

Бекатда барваста бир эркак эркак ўтирар, етмиш ямоқ, кирдан яғири чиқиб кетган сумкасини титкилаб, ниманидир қидириш билан овора эди.

Мени кўрди-ю, шоша-пиша тескари ўгирилиб олди.

Намунча юзини терс бурмаса бу? Шундоқ ҳам аламга тўлиб турганим учунми, эркакнинг бу қилиғи ғашимни келтириб, атайин унинг олд тарафига ўтдим.

У кескин бошини кўтарди-да, менга кўзларини лўқ қилди.

— Ҳа, сенга нима керак? — сўради сўнг дағдаға билан. — Нимага бақрайиб қолдинг?

Танамдаги титроқни сездирмасликка уриниб, жавоб қилдим:

— Сиздан бир нарса сўрасам майлими, амаки!

— Э, бошимни қотирма! Бор, нари кет!..

Пайқадим. Бу одамм мен каби иш излаганлардан экани аниқ. Балки кайф-сафони хуш кўрар-у, пули йўқлиги сабабли кайфияти йўқдир? Сир бой бермасликка уринаяпти, холос. Кўринишидан анчагина абжир одамга ўхшайди. Агар шунга эргашсам, тирикчиликнинг бирор йўли топилиб қолармиди? Ҳар ҳолда, шаҳарликка ўхшайди. Қисмат экан деб қўл қовуштириб ўтирмайман-ку!..

— Бир иш қилмаймизми? — қайтадан эркакка юзландим. — Озми-кўпми пул ишлаб олардик.

— Нима иш? — сўради у бирдан жонланиб. — Қаерда бор ўша иш?..

— Мардикор бозорида, — дедим хотиржамлик билан. — Бир кунлик иш топсак, анчагина пул топамиз. Барибир, бекатда бекор ўтирибсиз-ку!

Эркак норози қўл силтаб қўйди.

— Бе, зарил кептими кечгача эшакдай ишлаб?!

— Нима қипти? — дедим суҳбатдошимнинг кўнгиси келаётганини сезиб. — Ўзимизбоп енгилроқ ишни танлаймиз. Бизга пул беришса бўлди-да!

Суҳбатдошим бу гапимдан сўнг пича ўйланиб турди-да, секин ўрнидан қўзғалди.

— Тўғри айтасан, — деди сумкасини елкага илиб. — Очиғи, бошим ғувуллаб оғрияпти. Ахлатлар орасидан озгина қоғоз териб пуллагандим, урвоқ ҳам бўлмади. Бор-йўғи яримтагина нонвой нонга етадиган пул беришди.

— Кетдикми? — дея уни йўлга ундадим. — Вақтни ўтказиб нима қиламиз? Мардикор бозори яқин бўлса!

— Майли, сазанг ўлмасин, йигит! — беўхшов тиржайди у. — Айтганча, отинг нима?

— Қодир.

— Мени «Ваня амаки» деб чақирасан. Фақат айтиб қўяй, кўринишингдан анчагина бўшанг йигитга ўхшайсан. Шаҳарда бўшанглик кетмайди. Оғзингдаги ошингниям юлиб олишади. Абжир, кескир бўлгин!

— Хўп, Ваня амаки!..

— Кетдик унда, Қодирбой! Тағин ишсиз қолиб кетмайлик!

 

* * *

 

Мардикор бозори биз турган жойдан икки бекат нарида эди. Пиёда бир зумда етиб олдик. Бироқ бу ердаги ишталаб эркакларни кўргач, руҳим тушиб, умидларим пучга чиққандек бўлди. Қаҳратон қишда ҳам бу қадар одам йиғилиши етти ухлаб, тушимга кирмаганди.

Мен «Энди нима қилдик?» дегандек Ваня амакига савол назари билан боқдим. У эса нима демоқчи эканимни тушунгандек бепарво қўл силтаб қўйди.

Биз мардикорлар орасини оралаб, аланг-жаланг боққанча иш берувчи қидира бошладик. Афсуски, иш берувчи гўё анқонинг уруғи эди. Аҳён-аҳёнда йўл четига келиб тўхтайдиган машиналарни мардикорлар зумда ўраб олар, сал қурса, ағдариб юборай дерди.

— Сен хўжайиннинг кексароғини изла! — қулоғимга шипшитди Ваня амаки. — Нега десанг, кексалардан пул ундириш осонроқ…

— Тополмасак керак, — дедим умидсизлик билан. — Қаранг, иш берадиган одамнинг ўзи йўқ.

— Сабрли бўл, — деди Ваня амаки. — Шошқалоқ бўлма, қидиравер!

Бу ёруғ оламда нафас олиш, тирикчилик қилиш бунчалар мушкул бўлмаса? Яқиндагина ҳаммасидан кўнглим совиб, жонимни Азроилга инъом этишга тап-тайёр эдим. Энди эса яна ҳаёт учун кураша бошладим. Наҳотки одам боласи шу қадар ожиз бўлса? На иссиққа кўнади, на совуққа.

Мана, бозорда изғиб иш излаяпман. Агар ишим ўнгидан келмаса, нима бўлади? Ҳолим не кечиши тайин. Чўнтакда пул бўлмагандан кейин ҳеч ким бурда нон тугул, бир пиёла сувни ҳам раво кўрмайди.

Шундай хаёллар билан юриб, тинимсиз жавдираб кимнидир қидираётган кекса бир кишига кўзим тушди. Кийимига қараганда, анчагина бадавлат одамга ўхшайди.

Шошиб Ваня амакини туртдим.

— Қаранг, — дедим кўзларим ёниб, — ҳов анави амаки кимнидир излаяпти. Бирор иши йўқмикан?

— Ҳозир биламиз-да!

Ваня амаки олдимга тушиб секин қарияга яқинлашди. Шубҳасиз, мен ҳам ортидан қолмадим.

— Хуш кепсиз, ота! — деди Ваня амаки қарияга сўрашиш учун қўл узатиб. — Иш борми?

У Ваня амакига бирпас тикилиб турди-да, жилмайди.

— Ҳа, иш бор, — деди қария. — Сал бақувватроқ мардикорни излаётгандим.

— Мана, биз-да ўша! — деди Ваня амаки кулиб. — Нима иш, ота? Ишнинг белини синдириб ташлаймиз!

— Э, эллик қоп картошкам ташқарида қолиб кетган. Ўшани подвалга ташиш керак. Намгарчиликда қолиб, нобуд бўлмасин дейман.

— Гап йўқ, — деди Ваня амаки менга кўз қисиб. — Укам иккаламиз бир зумда ташиб берамиз. Қанча тўлайсиз?

— Дангалини айтайми? — иккимизга сирли боқиш қилиб сўради қария. — Хафа бўлиш йўқми?

— Йўқ, айтинг!

— Агар ишни қойиллатсаларинг, нақд эллик минг сўм бераман.

— Қўлни ташланг! — деди Ваня амаки азбаройи қувонганидан қариянинг билагини сиқиб. — Гап битта, а?

— Битта.

— Қани, бошланг унда!

— Орқамдан юринглар! Ҳозир автобус келади.

Бу гапни эшитгач, қариядан сал шубҳалангандек бўлдим. Чунки ишга олиб кетадиганлар, одатда, такси тўхтатишарди.

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ





Загрузка...

Читайте на сайте

Другие проекты от 123ru.net








































Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net