Бир кечада Тошкент шаҳрида COVID-19 билан касалланганлик бўйича 87 та янги ҳолат аниқланди
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.
Айни пайтда юртимизда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 896 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 11 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.