Тошкентда 26 ёшли йигит юрагига сартарош қайчиси билан уриб, ўлдириб кетилган
Воқеа гувоҳи бўлган марҳумнинг дўсти, Иван қўшни ҳовлидаги ёшлар билан жанжаллашиш натижасида қасддан ўлдирилганини хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, жанжал айбдорлари марҳумни ён томонга олиб чиқиб қўйган. Шундан кейин Иван ерда қонига беланган ҳолда топилган.
"Иванни кўриб, унинг қонига беланганини гувоҳи бўлдим. Ольга (марҳумнинг дўсти - таҳр.) унинг футболкасини кўтарганида, жуда кўп қон кетаётганини кўрдим-да, Ольгага жароҳатни босиб туришини айтиб, тез ёрдам чақира бошладим. Рақам фақат банд бўларди. Шундан кейин Иван ҳушидан кетаётганини сезиб, у билан гаплаша бошладим, аммо унинг аҳволи ёмонлаша бошлаганди", деб ёзадимарҳумнинг дўсти ўз Facebook саҳифасида.
Қотилликда гумон қилинувчилар ҳозирда ҳибсга олиниб, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.