Ўзбекистонда пандемия даврида қанча одам ишсиз қолганлиги маълум бўлди
"Пандемия барча давлатларга ўз салбий таъсирини кўрсатди. Пандемия бошланганидан кейин Ўзбекистонда бир қатор корхоналар ўз фаолиятини тўхтатганлиги сабабли ишсизлар сони қарийб 2 миллионга яқинлашган", - деди вазир.
Таъкидланишича, ушбу рақамларга қўшимча равишда, меҳнат муҳожирлари тўғрисидаги статистик маълумотлар ҳам мавжуд. Айни пайтда Ўзбекистонда 550 мингга яқин киши бошқа давлатларда ўз ишини давом эттириш учун кета олмайди.
"Улар кўп йиллар давомида чет давлатда ишлаб келишган. Бизнинг олдимизда бундай фуқароларни ички ресурслардан фойдаланган ҳолда меҳнатга жалб қилиш вазифаси турибди", - дейди Нозим Ҳусанов.