Варшава Германиядаги АҚШ қўшинларининг бир қисми Польшага юборилишидан умидвор
Бош вазир Матеуш Моравескийнинг бундай билдирувига бир кун олдин АҚШ ва Германия расмийларининг президент Дональд Трамп Германиядаги Америка қўшинлари сонини озайтиришни буюргани тўғрисидаги билдирувлари туртки бўлди.
5 июнь куни The Wall Street Journal газетаси айни дамда Германияда 34 500 нафар Америка аскари борлигини, уларнинг сони 9 500 тага озайишини хабар қилди. Шунингдек, газета хабарида бундан нари Германияда бир пайтда кўпи билан 25 минг АҚШ ҳарбийси бўлиши эътироф этилди.
Германиянинг Der Spiegel Online нашри мамлакатдаги америкалик ҳарбийлар сони 2020 йилнинг кузигача озайтирилишини хабар қилди.
Трамп Германия НАТО аъзоси ўлароқ ялпи ички маҳсулотининг 2 фоизини ўз армияси учун сарфламаётганини айтиб, шикоят қилиб келади.
Reuters агентлиги исми ошкор қилинмаган АҚШ расмийларига таянган ҳолда Америка қўшинларининг айримлари Польша каби давлатларга юборилишини, қолгани ватанига қайтарилишини хабар қилди.