Эрта сўнган юлдуз Аббос Махсталиев қуйи лига жамоасига ўтди
Бундан бир неча йиллар аввал мухлислар ва мутахассислар томонидан келажаги порлоқ ўйинчи сифатида эътироф этилган Махсталиевнинг футболчилик фаолияти бир текисда кечмаяпти.
Бунгача «Пахтакор», «Андижон», «Нефтчи», «Навбаҳор» ҳамда «Сурхон» каби жамоаларда ўйнаган 26 ёшли футболчи яна жамоасини ўзгартиришга қарор қилди.
Олинган маълумотларга кўра, Аббос яқинда Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси сафига бориб қўшилди. Ҳозирда Махсталиев янги жамоаси таркибида «Ҳоким Кубоги» турнирида иштирок этмоқда. Шу боис катта эҳтимол билан ярим ҳимоячи жорий мавсумни ПРО-Лига жамоасида ўтказади.
Манба: Championat.asia