Бойсунда юк машинаси ағдарилиб, икки киши вафот этди
Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани ҳудудида аянчли якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи К.О. ўзининг «Isuzi » русумли юк автомашинасини Бойсун туманининг Шифобулоқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 йўлининг 1322-километрида ҳайдаб кетаётиб бошқарувни қўлдан чиқаради. Натижада автомашина йўл четидаги бетон тўсиққа урилади ва ағдарилади.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи К.О. ва автоулов йўловчиси, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшаган Э. С. жароҳат олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмади.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.