Миллий мусиқа – руҳий озуқа
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;bАлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ldquo;Умрбоқий меросrdquo; Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази ҳамда Турғун Алиматов номидаги жамоат бирлашмаси ҳамкорлигида “Миллий мусиқа ndash; руҳий озуқа” мавзуида маънавий тадбир ўтказилди./b/div
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси совриндори Маржона Тошева қаламига мансуб “Тафаккур бирла...” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. /div
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;Ўзбек ва инглиз тилида чоп этилган китобда созгар уста, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Тўхтамурод Зуфаровнинг ҳаёти ва ижод йўли ҳақида ҳикоя қилинади./div
div style=text-align: justify;Тадбирда Турғун Алиматов номидаги жамоат бирлашмаси раиси Алишер Алиматов, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази директори Лутфия Мирзаева ва бошқалар мусиқа, оҳанг сеҳри, адабиёт ва унинг жозибаси ҳақида гапирди. Ана шундай жозиба ортидан яратилган янги китоб ҳақида, унинг бадиий тили услуби ҳақида илиқ фикрлар билдирди. /div
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;– Зуфаровлар сулоласи фаолиятига болалигимдан қизиқардим. Китобларда кўп дуч келардим. Телевизорда ҳар сафар кўрганимда Тўхтамурод Зуфаров билан учрашиш нияти туғиларди. Ижодкорнинг ҳаёт йўлини ўрганиб эса, китоб ёзиш иштиёқи пайдо бўлди. Устозларим кўмаги ва маслаҳати билан шу китоб яралди, – деди М.Тошева./div
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;– Мусиқа инсон руҳиятини тетиклаштиради. Яхши мусиқа тинглар экансиз қалб туғёнини сезасиз. Миллий ҳунармандчилигимизда саноқли сулолаларгина созгарлик билан шуғулланиб, миллий чолғу асбобларимизни аждодлардан авлодларга ўтишида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Улардан бири Зуфаровлар сулоласи. Тўхтамурод Зуфаровдек самимий ва камтар инсон ҳақида шеърий достонлар, насрий романлар ёзиш мумкин. Бу китоб ана шу улуғ ишларга дебоча бўлиб хизмат қилса ажаб эмас, – деди адабиётшунос олим Зуҳриддин Исомиддинов./div
div style=text-align: justify; br //div
div style=text-align: justify;Санъатшунос олимлар, ижодкор ёшлар ва хорижлик меҳмонлар иштирокида ўтган тадбирда Зуфаровлар сулоласи вакили Усмон Зуфаров иш фаолияти, созгарлик машаққати акс этган ҳужжатли фильм намойиш этилди./div