МАК самолёти 5 нафар йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли Ланьчжоу шаҳрига фавқулодда қўнди
Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси берган маълумотларга кўра, 6 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 23:50да HY-502 рейсининг Пекин - Тошкент йўналишида учаётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАКнинг самолёти Ганьсу провинциясининг Ланьчжоушаҳридаги аэропортга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қўниш йўловчилар - Ўзбекистон фуқаролари А.С., М.М., Д.А ҳамда унинг аёли ва ўғли Россия фуқароларининг соғлиги ёмонлашгани сабабли амалга оширилган. Самолёт қўниб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг, 5 нафар йўловчилар шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
7 ноябрь куни соат 5:41да самолёт Тошкентга учиб кетган.
Ўзбекистон элчихонаси тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган бўлиб, вазиятни ўз назоратига олган.