Добавить новость
World News





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


СНАЙПЕР… (2-қисм)

* * *

 

Шу кўйи узоқ вақт чопди. Танасини босган тер кийимларини ҳўл қилди. Аммо югуришдан тўхтамади. Соқолли чолнинг қўлига тушиб қолишдан қўрқди. Қандай бўлмасин, бу ерлардан олис-олисларга кетиш, жонини омон сақлаш илинжида бўлди. Бир соатча тўхтамай чопиш барибир чарчатди. Мирсоли таққа тўхтади-да, ўзини ерга ташлади. Шу тахлит бир неча дақиқа ҳарсиллаб ётди. Кейин эса дафъатан бошини кўтариб, қаддини ростлади. Ўзининг қаердалигини англашга уринди. Чолдан асар йўқ, ҳов нарида чироқ липиллаб турар, алламбалоларнинг тарақ-туруғи қулоққа чалинарди.

«Ахир… Бу вокзал-ку, — кўнглидан ўтказди Мирсоли даст ўрнидан туриб. — Юк поездига ўтириб узоқ юртларга кетиб қолсам-чи?.. Ҳа, шундай қилишим керак. Акс ҳолда дўкончининг касрига қолиб қамаламан. Аммо қамаладиган аҳмоқ йўқ. Жудаям узоқларга кетиб қоламан. Ит ҳам тополмайдиган жойларда беркиниб яшайман. Агар ниятим тоза чиқса, бир кунимни кўраман, йўлимни топволаман. Лекин… Вагонга қандай чиқса бўлади? Кўриб қолишса-чи? Нима деяпман ўзим? Қўрқоқманми мен? Йўқ, мен ундайларданмасман. Бир иложини топаман. Шошилишим зарур, шошилишим…»

Кўнглига ўрлаган номаълум шиддат бўй йигитни яна йўлга отлантирди. Фақат бу гал чопмади. Кўнгил хотиржамлигига суянган кўйи шошилмай чироққача етиб борди. Адашмабди. Бу шаҳардаги вокзалнинг бир чети экан. Ҳар ер-ҳар ерда юк ортилган вагонлар саф тортиб турар, одам овози деярли эшитилмасди.

«Ишқилиб қоровуллари кўриб қолишмасин, — ўйлади Мирсоли қур-қур атрофга аланглаб. — Аниқ биламан, бу вагонларни эртами-кечми составга улаб узоққа олиб кетишади. Алмашиб-алмашиб бўлсаям, кўзлаган манзилимга етиб олсам бўлди-да! Мени ким таниб ўтирибди. Кучим бўлса бор. Бирор иш топволсам, кўчада қолмайман…»

Мирсоли чироқларнинг ним шуъласидан қочиб қоронғиликка ўзини урди ва вагонлардан бирига яқин борди. Бахтга қарши вагоннинг эшиклари тақа-тақ ёпиқ экан. Пича аланглаб турди-да, бошқа йўлга ўтиш илинжида эшиги ёпиқ вагон остига кирди. Эмаклаб бўлса-да, бошқа йўлга ўтиб олди. Бу ер қоп-қоронғи, яқин атрофда одам шарпаси ҳам эшитилмасди. Аммо негадир Мирсолининг юраги чопмай, навбатдаги темир йўлга ўтишга қарор қилди. Яна эмаклаганча вагон остидан учинчи йўлга ўтди. Ўтаётганда қоронғида бўлса ҳам рўпарадаги вагон эшиги очиқлигига кўзи тушганди. Ҳийла юраги хотиржам тортиб вагон остидан чиқди-ю, қаддини кўтарди. Афсуски, кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Ўзидан икки-уч метр нарида тўрт йигит турар, уларнинг бири ўз қўллари билан отиб ташлаган Содиқ дўкончи эди. У Мирсолига совуқ тикилганча нуқул иршаярди.

 

* * *

 

— Ҳа, мерган, — ҳануз иршайганча Мирсолига яқин келди Содиқ дўкончи. Шериклари ҳам дўкончининг имоси билан Мирсолини ўраб олишди. — Ўзингча «Зўрман, Содиқни боплаб ўлдирдим, энди бошим оққан тарафга кетавераман», деб ўйловдингми? Муаллимларинг отишни яхши ўргатишмаган экан. Хоҳлайсанми ўзим сенга отишни ўргатаман. Ҳозироқ, шу ернинг ўзида. Хоҳлайсанми? Нега индамайсан? Иштонингни ҳўл қип қўйдингми дейман қотиб қолдинг? Янги иштон олиб берайми?..

Мирсоли шу тобда қаршисидаги ўзига совуқ тикилиб турган муштумзўрлардан қўрқмаётганди. Умуман бу ҳақда ўйламаётганди ҳам. Хаёлини Содиқнинг қандай тирик қолгани банд этиб қўйганди. Қачон ва қандай хатога йўл қўйганини ўйлаб хит бўларди. Аммо узоқ ўйланишга фурсат йўқ. Истайдими-йўқми, Содиқ дўкончи тирик, у қаршисида турибди.

— Мерганманми-йўқми, билмадим-у, — деди Мирсоли иложи борича сир бой бермасликка тиришиб. — Аммо омадинг боракан. Бошқаси бўлса, аллақачон ер остида ётиши лозим эди. Хўш, нега орқамдан итга ўхшаб қувлаб келдинг? Тағин нима қилиб берай?

— Эркак киши бир ишни бошладими, охирига етказиши керак, — деди Содиқ дўкончи. — Мени ўлдиришга бел боғлагандинг. Биринчи уринишинг зое кетди. Ҳозир иккинчи марта уриниб кўришинг керак. Тўғри айтдимми, Пўлат?

Дўкончига жавобан барзангилардан бири кулги аралаш бош силкитди.

— Шунақами? — Мирсоли тишларини ғижирлатганча Содиқ дўкончига нафрат аралаш термилди. — Демак, ўлдиришимни истаяпсан, шундайми?

— Ҳа-да, — деди дўкончи жонланиб. — Мана, акаларингам қизиқишяпти. Ҳамқишлоғинг қандай мерганлигини бизам кўрайлик деявериб ҳол-жонимга қўймади. Айтганча, Заринаям эшитган ҳаммасини. Шахсан мендан илтимос қилди. Тағин бир марта сени синаб кўришим шарт экан.

Мирсоли Заринанинг номини эшитган заҳоти бир нафратига ўн нафрат қўшилиб, муштларини тугди. Айни паллада гапни чўзиб ўтириш бефойдалигини англади. Жуда тез вақт ичида тўртовини ҳам бир ёқли қилиб жуфтакни ростлашга аҳд қилди.

Шундай хаёллар таъсирида кучига куч қўшилган каби бир зарб билан аввал дўкончини, кейин эса уч барзангини ерга ағанатди. Қачонлардир устозидан ўрганган усуллар ёдига тушиб, эҳтиёт шарт ерда инқиллаб ётганларга қайта зарбаларни йўллади. Энди биларди. Улар камида бир соат беҳуш ётишади. Шу муддат ичида поездга бекитиқча чиқиб олса, жўнаб кетса, марра уники. Кейин нима бўлса бўлар. Пешонасидагини кўраверади…

 

* * *

 

Мирсоли амаллаб юк ташувчи вагонга чиқиб олди. Қоронғида вагонга нималар ортилганини англай олмади. Бунинг қизиғи ҳам йўқ эди. Қандай бўлмасин, Россияга етиб олса, бас, яхшироқ иш топиб олиш, балолардан олисроқ бўлиш ҳақида бош қотирарди.

«Мен соб бўлдим, — ўйларди Мирсоли буюмлар орасида чалқанча ётганча кўзларини юмиб. — Қизлар бевафо бўларкан, улар бойликка ўч экан. Акс ҳолда Зарина мени деган бўларди. Ота-онасига қулоқ тутиб ўтирмасди. Демак, ўзидаям хоҳиш бўлган. Эссиз, мерганман, спортчиман, кучлиман, зўрман деб кўкракка уриб юраверибман-у, оқибатда қиз болага алданиб ўтирибман. Майли, йўлимни топволай, кўрсатаман ҳаммасига. Қасдма-қасдига бўлсаям ростакам зўр бўлишим керак. Шундай одам бўлайки, ҳамма мендан қўрқсин, соямга салом берсин. Мен шундай одам бўлмагунимча, ўша Заринадан зўрини қўйнимга солмагунча тинчимайман. Кўради ҳаммаси ҳали…»

Қанча ухлади, билмайди, ниманингдир тақиллашидан чўчиб уйғонди. Ёввойи ҳадик туфайлими, юраги керагидан тезроқ уриб, шоша-пиша кўзларини ишқалаган кўйи вагон эшигидан ташқарига боқди. Тонг ғира-шира ёриша бошлабди, ташқарида аллакимлардир бақир-чақир қилар, алламбалоларни тарақлатиб, дунёни бузай дерди.

— Қанча кун йўл юрдим ўзи? — ўзига ўзи савол бериб бошини чангаллади Мирсоли. — Россияга келдимми-йўқми? Қандай аниқласам бўлади? Агар ҳозир пастга тушадиган бўлсам, ташқаридагилар кўриб қолади. Мелиса чақириб, аюҳаннос солиши тайин. Яхшиси, қоронғи тушишини кутаман. Ишқилиб, поезд йўлида давом этсин…

Поезд Мирсолини узоқ кутдирмади. Сал ўтиб аста-секинлик билан ҳаракатга келди…

Шу тахлит Мирсоли то ярим тунгача юк жойланган вагонда ётди. Поезд яна бир неча жойда тўхтади, афтидан темирйўлчилар юк тўла вагонларнинг баъзиларини составдан ечиб қолишди. Аммо Мирсоли бу воқеаларга у қадар эътибор қаратмади. Икки хаёли бегона юртларда қандай яшаш, иш топиш, тирикчилик қилиш, қандай йўл билан мелисанинг назарига тушмаслик бўлди…

 

* * *

 

Ниҳоят ярим тунда поезд тағин тўхтади. Мирсоли тилни яхши билгани сабабли ташқаридаги нотаниш эркакларнинг суҳбатига яхшилаб қулоқ тутди. Кимдир поезд бир соатча шу станцияда қолиб кетишини айтгач, беихтиёр жонланиб ўрнидан қўзғалди. Қадам товушлари ҳийла узоқлашгач, эҳтиёткорлик билан вагон эшигини очди. Атроф айланасига темир йўллардангина иборат эди. Мирсоли ҳар эҳтимолга қарши бир неча ўн сония қулоқларини динг қилиб турди-ю, яқин орада ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, бир сакраб пастга тушди ва эпчиллик билан вагон остидан нариги томонга ўтиб олди.

Теварак сокин эди. Нарироқдаги серқатнов йўлдан аллакимлардир кетиб борар, гоҳи-гоҳида машиналар сигнал чалиб, сукунатнинг оромини бузарди.

«Хайрият, бу иш ҳам силлиқ кечди, — кўнглидан ўтказди Мирсоли чуқур хўрсиниб. — Иш ҳам топила қолса ёмон бўлмасди… Тўхта, нега келдим ўзи буёқларга? Дўкончи ўлмаган бўлса, мени биров қувлагани ҳам йўғиди. Нима қиламан бегона юртларда? Энам ҳам бўларича бўлиб ўтиргандир. Бир оғиз шипшитиб ҳам қўймадим. Касал бўлиб қолса-чи? Йўқ, касал бўлмайди. Хат қолдирганман. Хатда ҳаммасини ёзганман. Тушунади. Мен эса йўлга чиқдимми, энди олдинга босишим керак. Бир кун келиб кимлигимни кўрсатишим шарт. Биринчи навбатда дўкончидан боплаб ўч олишим зарур. Унинг ёруғ дунёда яшашга барибир ҳақи йўқ. Қандай бўлмасин, силлиқчасига, бекитиқчасига уни йўқ қилмасам тинчлана олмайман…»

Мирсоли ҳиссиз нигоҳлар билан йўл томонга тикилди. Йўл четидаги хориж машинаси ёнида келишган, башанг кийинган бир аёл ким биландир телефон орқали гаплашар, ора-орада бор овозда куларди. Бир маҳал қаердандир уч барзанги пайдо бўлди-ю, уларнинг бири аёлнинг қўлидаги сумкани куч билан тортиб олди. Шу заҳоти уччаласи ҳам қоронғилик қаърига шўнғиди.

— Вой-до-од, ёрдам беринглар! Пулларимни ўғирлашди! Ёрдам берингла-ар!!!

Мирсоли нималар бўлаётганини жуда тез англади ва беихтиёр ўғрилар ортидан чопди. Улар ҳали узоқлашиб улгурмаганди. Орқада чопиб бораётган паст бўйлисига етиб олиб оёғидан чалиб йиқитди ва жағ остига бир марта зарба бериб, қолганларни қувлай кетди. Улар ҳам кўз очиб юмгунча ерга баравар чалқанча қулади.

— Бир соат шу тахлит ётсанг, билволасан аёл кишини ранжитиш қанақа бўлишини, — деди Мирсоли ерда тупроққа қалашиб ётган сумкани қўлига оларкан. — Боринг шу экан-у, чираниб нима қилардиларинг? Ҳе… Даюслар!..

Тунаб кетилган аёл атрофига бир неча эркак йиғилиб, қандай йўл тутишни маслаҳатлашаётган экан. Мирсоли аста аёлга яқинлашиб, сумкани қўлига тутқазди.

— Бундан кейин эҳтиёт бўлинг, — дея кетишга чоғланди у қовоқ уйиб. — Ичидагилар жойида. Ҳеч ким қўл теккизмаган.

Шундай деди-ю, таваккал метро томонга юрди.

— Тўхтанг! — аёл кутилмаганда Мирсолининг билагидан тутиб жавдиради. — Сизда ишим бор, илтимос, мен билан юринг!

— Нима иш? — ҳушёр тортиб аёлга савол назари билан боқди Мирсоли. — Тинчликми, опа?

— Йўлда айтиб бераман. Илтимос, фақат йўқ деманг!

Мирсоли қаерга бориш, қай манзилдан иш қидиришни билмай, сўнгги сонияларда бош қотираётганди. Бу гал ҳам муаммо осон ҳал бўлишини кўнгли сезган каби итоаткорона машинага чиқиб ўтирди.

— Менинг исмим Наталья, — деди аёл йўлдан кўз узмай. — Сизники-чи?

— Мирсоли.

— Мана, танишиб ҳам олдик. Ишонсангиз, бундай бўлишини сира кутмагандим. Маразлар пойлаб юришган экан шекилли мени.

— Бундан кейин қўлингизда катта пул билан юрманг, — деди Мирсоли бир-биридан гўзал биноларни кўз қири билан кузатаркан. — Ҳар ҳолда аёл кишисиз. Айтмоқчи, нега мелисага мурожаат қилмадингиз? Адашмасам, мелисалар етиб келганди. Сиз уларни қайтариб юбордингиз. Нега?

— Улар ниманиям эплашарди, — норози қўл силтади Наталья — Бир ой бурун эримни ёмон одамлар ўлдириб кетишган. Мелисалар ҳалиям қотилни топишмади.

— Эрингиз… Боймиди? — сўради Мирсоли бироз тутилиб. — Айтмоқчийдимки…

— Ҳа, эрим катта бизнесмен эди. Рақобатчиларнинг иши бу, биламан. Очиғи, ҳозир унинг компаниясини мен бошқаряпман.

Аммо мениям изимга тушишган. Жуда қўрқаман. Йўқ, ўлишдан қўрқмайман, шундай компания душман қўлига тушиб қолишидан қўрқаман. Ҳа, майли, қуриб кетсин ҳаммаси. Ўзингиз нима иш билан келгандингиз бизнинг шаҳарга? Нима иш қиласиз? Касбингиз нима? Жуда ёшга ўхшайсиз…

— Мен… — яна тутилиб жавоб қилди Мирсоли. — Каратэ, кикбоксинг, қуролдан ўқ отиш бўйича вилоят чемпиониман. Буёққа… Иш қидириб келувдим.

— Тушунарли, — Наталья тўсатдан тормозни босиб машинани тўхтатди ва Мирсолига қаттиқроқ тикилди. — Демак, спортчиман, мерганман денг?

— Ҳ-ҳа, шунақа десаям… Бўлади…

— Сизга бир иш таклиф қилсам, йўқ демайсизми? Яхши пул тўлайман. Ётар жойингизам тайин, ош-овқатдан қийналмайсиз. Хўш, нима дейсиз?..

Мирсоли нима дейишни билмай, бош қашиб олиш билан кифояланди. Аммо Наталья унинг кўзларига тикилганча жавоб кутарди.

— Қанақа иш экан, опа? — сўради Мирсоли ниҳоят бошини бир баҳя баландроқ кўтариб. — Агар қўлимдан келса…

— Қўлингиздан келади, — деди Наталья. — Боя кўрдим қанчалар абжир, кучлилигингизни. Ёш бўла туриб шунча санъатга эга эканингизни кўриб, очиғи, қувониб кетдим. Қанийди мениям сиздақа ўғлим бўлса…

— Қанақа ишлигини айтмадингиз-ку!

— Ҳа-я, эсим қурсин! Хуллас, рози бўлсангиз, мен сизни тансоқчиликка ишга олмоқчиман. Ишингиз оддий, мени қўриқлаб юрасиз.

— Нима, душманларингиз кўпми?

— Боя айтдим-ку, марҳум эримнинг ишларини юритиш менинг чекимга тушган. Аммо рақобатчилар изимдан ёввойи мушукдай пойлашгани пойлашган. Нима бўлгандаям, аёлман, уларга кучим етмайди. Ишонсангиз, улар жуда разил одамлар, мениям ўлдириб кетишдан тойишмайди. Бу аниқ. Хўш, рози бўласизми? Ёки…

Мирсоли беихтиёр Натальяга боқди. Аёл ҳақиқатан жуда гўзал ва шиддатлилиги ўткир нигоҳларидан сезилиб турарди.

«Бу ишим ҳам силлиқчасига битадиган бўлиб турибди шекилли, — ўйлади Мирсоли. — Энам бекорга айтмаскан. Ёлғизга худонинг ўзи ёрдам бераркан. Ўзим ҳам айнан шундай иш топиш умидида эдим. Мана, пешонамдан чиқди-қолди. Агар бу имкониятни қўлдан бой берсам, кейин сарсон бўлишим тайин. Яхшиси, рози бўлай-да, келажак ҳақида бош қотирай. Наталья бадавлат экан, кейинчалик ҳам ташлаб қўймайди. Мендан нима кетарди, қўриқлаш бўлса қўриқлаш-да!..»

— Мен розиман, — деди Мирсоли. — Ўзим ҳам худди шунақа иш топиш ниятида келувдим, опа!

— Ў, зўр бўлди, — кўзлари чақнаб моторга ўт қўйди Наталья. — Рози бўлишингизга ишонгандим. Хўш, кетдикми?

— Кетдик.

— Олдин дўконга кириб ул-бул харид қиламиз. Сизни яхшилаб меҳмон қилмасам, айб бўлади. Нима дейсиз?

— Ихтиёрингиз.

Наталья Мирсолининг сўнгги жавобидан янада қониқиш ҳосил қилиб газни босди.

 

* * *

 

Мирсоли бундай ҳашаматли ҳовлини етти ухлаб тушида кўрмаганди. Ичкарига кириб, чўғ каби қизил гиламлар, турли қимматбаҳо буюмларга ўзи билмаган ҳолда қур-қур тикилаверди. Наталья ҳам унинг ҳолатини сездими, жилмайиб қўя қолди. Айниқса, Мирсолини тун яримлаб ухлашга ётгандан кейинги манзара лол қолдирганди. Унга жуда юмшоқ диванга жой тўшаб беришди. Ҳеч қачон бундай ҳашаматларга кўникмаган йигит анча вақт ҳатто қимирлашга-да қўрқиб тек ётди. Хаёлида қимирласа, диваннинг тахи бузиладигандек туюлаверди. Шу кўйи кўзи илинаёзган экан. Ташқарида ниманингдир тарақлаганини эшитиб, беихтиёр ўрнидан туриб кетди ва қулоқларини динг қилди. Натальянинг ётоғида жимжитлик эди. Аста бориб деразадан ташқарига қаради. Не кўз билан кўрсинки, икки барзанги қўлларида қурол билан ичкарилаяпти. Мирсоли уларни кўрди-ю, ниманидир англагандек янада ҳушёр тортди ва ўзини панага олди.

«Душманлари шулар шекилли, — кўнглидан ўтказди Мирсоли. — Нима қилса бўлади? Қўлимда қурол ҳам йўқ. Агар мени пайқаб қолишса, тамом, итдай отиб ташлаши ҳеч гап эмас. Демак, ҳушёрроқ иш тутиш керак. Нима қиламан? Нима қилсам, икковиниям ерга қулатаман? Юзма-юз муштлашишнинг сира имкони йўқ. Қўлида қурол тутган одам ўйлаб ҳам ўтирмайди. Тепкини босади-ю, ҳаммаси тугайди. Эҳ, бунақа иш қилиб кўрмаган одамга… Ҳа, эсладим, бир кинода қаҳрамон орқадан бориб… Ҳа, ҳа, усул ҳам ёдимга тушди. Худди шундай қиламан. Бошқа йўл йўқ… Мирсоли, ўзингни кўрсатиш пайти етди шекилли. Ўзингдан кўр, шу йўлни танладинг, бегона юртларга келдинг, худди шунақа ҳаётни қидирдинг. Мана, ўша ҳаёт йўлингдан чиқиб турибди. Буёғига пешонангда борини кўрасан…»

Мирсоли кутди. Барзангилар то ошхонага кириб олгунча пойлади. Балкондан ошиб тушиб, товушсиз ошхонага кирганлари ҳамоно бир ҳаракат билан икковига ҳам бўйин қисми аралаш кучли зарбалар берди. Бу усулни устозидан нақ бир йил деганда аранг ўрганганди. Худди шу усул ёрдамида одамни ҳушидан кетказилади. Беҳуш кимса камида ярим соат тек ётади. Уйғонгандан кейин ҳам дарров ўзини ўнглай олмайди. Зарба берилган жойда кучли оғриқ туради…

Иккала барзанги ҳам баравар полга чалқанча қулади. Мирсоли шоша-пиша бир бурчакдан иккита арқон топди-ю, барзангиларнинг қўл-оёқларини чандиб боғлади…

Ана энди бемалол ухласа бўлади. Наталья ҳеч нарсани пайқамаган чоғи, чироғини ҳам ёқмади…

Адашибди, ошхонадан хонага чиқиб улгурмай, остонада ранги оқариб кетган Наталья ҳозир бўлди. У жавдираганча бир Мирсолига, бир полда чўзилиб ётган барзангиларга савол назари билан боқди.

— Шулармиди душманларингиз? — сўради Мирсоли хотиржамлик билан. — Нега индамайсиз? Йиғлаяпсизми?..

Шу аснода Мирсоли барзангиларнинг тўппончаларини қўлига олди.

— Булар… Қайдан пайдо бўлди? — сўради Наталья ваҳима аралаш. — Қачон кела қолишди?

— Сиз ухлаб қолгандингиз, — жавоб қилди Мирсоли. — Қарасам, ҳовлига девор оша тушиб келишди. Дарров тушундим. Шулар душманларингиз эканига шубҳам қолмади. Кейин эса…

— Кейин нима қилдингиз? Ўлдирдингизми?

— Йўғ-э, — қўл силтаб совуқ кулимсиради Мирсоли. — Жинни бўлибманми ўлдириб? Олдин сиздан сўрай дедим. Икковиям ҳозир ширин туш кўраётган бўлса керак. Бир соатча шундай ётишади. Сиз тезроқ бир қарорга келишингиз керак. Агар ўлдир десангиз…

— Йўқ, йўқ, — янада ваҳимага тушиб ортга тисланди Наталья. — Менинг уйимдан ўлик чиқишини хоҳламайман.

— Унда уйғонишса, булар сизни ўлдиришади. — деди Мирсоли. — Кўриб турибсиз-ку, қуролланиб келишган. Демак, аллақачон нима қилишни билишган. Хўш, нима қилай? Ҳадемай тонг отади. Тезроқ буларни бир ёқли қилмасак бўлмайди.

— Мени худо бир асради, — дея ичига бир неча марта туфлаб олди Наталья. — Яхшиям сиз учраб қолдингиз-а! Йўқса, ҳалигидай…

— Ҳа, сизни ўлдириб, ҳеч нарса бўлмагандай жўнаб кетишарди.

— Буларни… Ўрмонга обориб ташлашимиз керак, — деди Наталья бир қарорга келгандек сергак тортиб. — Ҳаромилар менинг уйимда чўзилиб ётмаслиги зарур.

— Яхши, унда машинангизни тайёрланг! Юкхонага ортамиз-у, айтган ерингизга обориб ташлаймиз.

Наталья ташқарига чиқишга шошилмади. Кутилмаганда кўзлари ёшланиб, Мирсолига яқинлашди-да, елкасига бош қўйди.

 

* * *

 

Шу тобдаги манзарани Мирсоли фақат фильмлардагина кўрганди. Энди эса арслондек эркакларни қўлтиқлаб унинг ўзи машинага ортди. Бу ҳам майли, ҳализамон умрида кўрмаган ўрмонга ташриф буюради. Ўша кимсасиз масканда икки барзангини қолдириб ортга қайтади. Буларнинг тақдири не кечиши билан қизиқишга ҳақи йўқ. Чунки у тансоқчи. Тансоқчининг вазифаси хўжайиннинг ҳаёти учун балогардон бўлиш. Шуни уддаламаса, ўзи барзангилар ўрнига ётиши лозим бўлади.

«Аслида шулар ҳам дўкончининг бири-да, — ўйларди у машина ойнасидан зулмат қаърига ҳиссиз тикилиб. — Уям менинг бахтимни тортиб олди, ўзимни бирёқли қилишга бел боғлади. Агар ундан зўр бўлмасам, аллақачон гўрда ётардим. Ит ҳам ачинмаган бўларди менга. Фақат энам шўрлик куя-куя қоларди. Яхшики, қўлимдан ҳеч бўлмаса муштлашиш келаркан. Йўлимни тўғрилаб юра оламан. Ҳа, энди ортга қайтиш йўқ. Мен ўзимга ўзим сўз бердим. Қишлоққа қачон зўрлар зўрига айлансам, катта пул йиғсамгина кириб бораман. Ўшанда бойлигимни, қудратимни Заринага ҳам, дўкончига ҳам кўз-кўз қиламан. Ҳақиқий зўр қанақа бўлишини кўриб қўйишади…»

— Етиб келдик, — Мирсолининг хаёлини бўлиб сўз қотди Наталья. — Мана шу ерда қолдирсак бўлади. Агар дайди жониворлар ис олиб еб кетмаса, ўлишмайди.

— Ўлиб кетишгани яхшироғиди, — деди совуққон оҳангда Мирсоли. — Душман ўлмай қолса, барибир душманлигини қилаверади.

— Ажабмас, — деди Наталья. — Менам бу нусхалар тирик қолишини сира хоҳламасдим. Қанийди, ўлишса-ю, хотиржам яшасам…

Мирсоли қоронғиликда жуда тез фурсатда икки барзангини дарахтлар остига ётқизди-да, машинага қайтиб ўтирди.

— Кетдик, — деди у ўриндиқ четига муштлаб. — Тезроқ бу ердан даф бўлайлик!

— Сиз довюрак экансиз, — Наталья газга оёқ босишдан олдин Мирсолига жилмайиб, аммо ҳадик аралаш боқди. — Мабодо ёш бошингизга қамоқда бўлмаганмисиз?

— Нимайди?

— Бунақа ишларни қамоқ кўрганларгина хотиржам бажаришади. Шунинг учун сўрадим.

— Худога шукр, унақа жойларга тушишга улгурмадим. Лекин армияга чақиришди яқинда. Ҳойнаҳой ҳозир ҳарбий комиссариатдагилар қидирув эълон қилиб юборишгандир.

— Қўрқманг, — унинг елкасига қоқиб қўйди Наталья. — Ҳаммаси яхши бўлади!

— Раҳмат!

— Қани, кетдик унда!

(давоми бор)

Олимжон ҲАЙИТ

 

Читайте на сайте

Другие проекты от 123ru.net








































Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net