«Реал»нинг баскетбол жамоаси клубнинг футболчилари жорий мавсум эплай олмаган ишни уддалади (+видео)
Пабло Ласо бошчилигидаги «Реал»нинг баскетбол жамоаси Испания чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.
Улар финалда азалий рақиби «Барселона»ни таслим этиб, бош соврин эгасига айланди. Чемпион номи мусобақа регламентига кўра тўртта ўйин натижасига кўра аниқланди. Мадридликлар баҳсларнинг 3тасида (87/67, 81/80, 74/68) зафар қучган бўлса, каталонияликлар битта ўйинда (78/77) муваффақият қозонди.
Финалнинг энг яхши ўйинчиси сифатида аргентиналик ҳимоячи Факундо Кампаццо («Реал») эътироф этилди.
Қайд этиш жозики, Мадрид баскетболчилари ушбу титулни 35 бор қўлга киритди. Бу мусобақа тарихидаги энг яхши натижадир.