Икром Алибоев чиройли гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди (+видео)
Ж.Корея чемпионатининг 17 турида «Тэгу» клуби ўз майдонида Икром Алибоев ҳаракат қилаётган «Сеул» клубини қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 34 дақиқада Ўзбекистон МТЖ аъзоси томонидан очилди. Алибоев узоқ масофадан тўпга кучли зарба бериб, рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди. Мазкур голдан бироз ўтиб, унинг жамоадоши ҳисобни оширди. Мезбонлар эса ушбу голларга битта аниқ зарба билан жавоб қайтаришди.
Бугунги ғалабадан кейин сеулликлар очколари сонини 37тага етказиб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишди.
«Тэгу» – «Сеул» 1:2 (0:2)
«Тэгу» ўйингоҳи.
Голлар: 0:1 – Алибоев 34, 0:2 – Жунг Ҳюн-Чеол 40, 1:2 – Ҳванг 54.
Алибоевнинг голини томоша қилинг: