Ички ишлар вазирлиги патрул пост хизмати раҳбарини қўл остидаги ходими ўлдирган…
Ўтган йил август ойида республика ички ишлар вазирлиги пост-патрул хизмати раҳбари Дилшод Акромов иш кабинетида ўлдириб кетилганди. Яқинда шу масалада янги маълумот пайдо бўлди. Маълум бўлдики, Акромовни қўл остидаги ходимлардан бири Рустам Абдуллаев ўлдирган экан. Абдуллаевга нисбатан ўшандаёқ республика жиноят мажмуасининг 97- моддаси («Қасддан одам ўлдириш») га асосан жиноий иш қўзғатилган. 2019 йил аввалида эса суд Абдуллаевни 19 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилган.
Қотиллик сабаблари ҳақида маълумот тарқатилмаган.