Банк фойдасига етказилган зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Янгиариқ туман бўлимида Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг 16.05.2014 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор М.Сапаевдан фуқаровий даъвогар АТ «Алоқабанк» Хоразм филиали фойдасига 64 224 930 сўм етказилган зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорнинг номига сўровномалар юборилганда олинган жавобларга кўра ундирувга қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаган.
Натижада ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида қарздор М.Сапаевнинг яшаш манзилига борилган ва мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан юқорида қайд қилиб ўтилган 64 224 930 сўм етказилган зарарни нақд пул қийматида олиниб, АТ «Алоқабанк» Хоразм филиали фойдасига ундириб берилди.