ЙОГУРТ ЭРКАКНИ САРАТОН ХАСТАЛИГИДАН АСРАЙДИ…
Вашингтон университети олимлари навбатдаги тадқиқотлар давомида йогурт инсонларни саратон хасталиги хавфидан асрай олишига гувоҳ бўлишди. Тадқиқотларда жами 90 минг кўнгилли иштирок этди. Натижа шундай кечдики, эркаклар ҳафтасига икки марта йогурт истеъмол қилган тақдирда саратон хавфи 19 фоизга, жумладан, йўғон ичакдаги саратон шишига айланиш имкониятига эга аденома пайдо бўлиши 26 фоизга камаяркан.
Олимларнинг бошқа бир изланишлари йогурт ортиқча вазндан халос этиш қудратига эгалигини исботлаб берганди. Аслида эса йогуртга бундай хусусиятларни пробиотиклар — тирик микроорганизмлар ҳадя этади. Улар тери қисмимиз тез қариб қолмаслигида ҳам алоҳида ўринга эга.