Грузия президенти Россияни биринчи рақамли душман ва босқинчи деб атади…
Шу ҳақда Грузия раҳбари Саломе Зурабишвили ўзининг интернетдаги саҳифасида алоҳида сўз юритган.
— Россия бизнинг биринчи рақамли душманимиздир, — деб ёзади Зурабишвили. — Бу давлат мамлакатимиз ичкарисида қарама-қаршиликларни келтириб чиқармоқда. Бир-биримизга қарши туришимиз учун айғоқчилик қилишдан тийилмаяпти. Бу сафарги тартибсизликларда Россия тарафининг қўли борлигига сира шубҳам йўқ…
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида оммавий норозилик акциялари бўлиб ўтди. Акцияларда жами 10 мингдан ортиқ фуқаро иштирок этганлиги ҳақида хабар тарқатилган. Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Зурабишвилининг айбловларига нисбатан фикр билдириш доирасида таъкидлаб ўтдики, ушбу тартибсизликларда Россиянинг қўли йўқ. Буларнинг барчаси Грузиядаги радикаллар уюштирган ўзбошимчалик холос. Улар амалдаги ҳукуматни ағдариб, ўз ҳукуматини тузишни мақсад қилиб олган.
— Биз аниқ биламизки, — деди Захарова. — Тартибсизликларни келтириб чиқарганлар Грузия пойтахтидаги нуфузли отелларни вайрон қилишдан-да тийила олишмайди. Сабаби эса битта. Грузиядаги радикаллар айни курорт мавсумида россияликларга қарши ўз агрессиясини намойиш этиб қолишни ният қилган. Бир сўз билан айтганда, грузинлар нафақат россияликлар, балки ўз-ўзларини ҳам йўқ қилишга ҳозир-у нозир.