Халқаро фазо станцияси астронавтлари ўзга сайёраликларнинг учар кемасини қўлга олди… (ВИДЕО)
Яқинда Халқаро фазо станциясидаги америкалик астронавтлар ўзга сайёраликлар кемасини қўлга олди. Бу товоқсимон эмас, қандайдир бошқа шаклга эга эди. Тайванлик уфолог Скотт Уоринг шу масалада фикр юритаркан, ҳайратдан ёқа ушлаганини яшира олмади. У айрим шубҳага берилган6 кадрни видеомонтажга йўяётган шахсларга видеоёзувдаги сўзларни яхшилаб тинглаш кераклигини уқтирди. Видеоёзувда ҳақиқатан астронавтлар ўзаро суҳбат жараёнида «Алоқа», «Қўлга олиш» каби жумлаларни қайта-қайта тилга олишган.
Кўпчилик Уорингнинг фикрларини тўлиқ қўллаб-қувватлади. Одамлар айтишдики, бу цилиндр шаклидаги кема Нибиру сайёраси вакилларига тегишли. Улар орбитага яқинлашиб келгач, жиддий хавфдан огоҳ бўлишган-у, кемани-да ташлаб жўнаб қолишган.