Ўзбекистон Лига Кубоги. «Пахтакор» ўз уйида «Қўқон-1912»га йирик ҳисобда таслим бўлди
Ўзбекистон Лига кубоги гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари бугундан старт олди. Тур доирасида учта баҳс бўлиб ўтди. «Металлур» клуби «Бунёдкор»ни минимал ҳисобда таслим этган бўлса, «Насаф» Қаршида «Навбаҳор» устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди. Энг кутилмаган натижа эса «Пахтакор» марказий стадионида қайд этилди. Унда «Қўқон-1912» жамоаси сафарда «шерлар» устидан йирик ҳисобда (4:0) ғалабага эришди.
Металлург – Бунёдкор 1:0
«Металлург» стадиони.
Голлар: Сергей Прохоров 10 автогол, – 1:0.
Насаф – Навбаҳор – 4:0
«Марказий» стадион.
Голлар: Ҳумоюн Муртозаев 21, – 1:0. Ҳумоюн Муртозаев 22, – 2:0. Умар Эшмуродов 50 пенальти, – 3:0. Худоёрхон Саъдуллаев 89, – 4:0.
Пахтакор – Қўқон-1912 0:4
«Пахтакор» стадиони.
Голлар: Марко Милич 24, – 0:1. Темур Усмонов 43, – 0:2. Мурод Холмуҳаммедов (45), – 0:3. Суҳроб Бердиев (90), – 0:4.