Добавить новость
World News





160*600

Новости сегодня на DirectAdvert

Новости сегодня от Adwile

Актуальные новости сегодня от ValueImpression.com


Опубликовать свою новость бесплатно - сейчас


ШАЙТАНАТ… (43-қисм)

* * *

 

Манзура ҳали ҳам касалхонада бўлгани учун ошхона болохонадаги йигитлар ихтиёрига берилган эди. Улар овқатланиб бўлишгач, хизматдаги йигит дастурхонни йиғиб олди.

— Ҳалиги гапни домлангдан сўрадингми? — деди Асадбек Чувриндига қараб.

— Сўрадим, — деди Чувринди, чойни қайтара туриб. — Кўнгиллари нима истаса шуни қилсинлар, кичикроқ худойи бўлса худойи, каттароқ ош бергилари келаётган бўлса, унга ҳам йўл бор, бераверсинлар, деди.

— Ҳа, худойи қилмоқчимисан? — деб сўради Кесакполвон Асадбекдан.

— Шунга бошим қотиб турибди. Бир нима қилиш керак-ку? Анави куни, Жалилдан сўровдим.

Ош-пош берсамми, десам бобиллади. «Неваранг ўлик туғилганига қувониб ош берасанми?» дейди. Шунга ҳайрон бўлиб Маҳмудга «домлангдан сўраб кўр» девдим.

Домла бунақа деб турибди.

— Домланинг айтганини қиласиз-да, Жалил ака домла эмас-ку?

— Домла эмас, тўғри, лекин одамлар ичида кўп юради, паст-баландни билади. Собитхон қорининг этагидан ушлаб юради, у-бу гапларни эшитиб ўрганган.

— Бунақа гапларни мен ҳам унча яхши билмайман. Лекин менга қолса ҳеч нима қилмаганинг дуруст.

— Нега?

— Масжид қурдиряпсан, шунинг ўзи етади. Худойи бўлса, шунчалик бўлади-да.

Домлаларнинг гапларига учаверма. Об-ҳавога ўхшаб гаплари ҳам ўзгариб туради.

Худойига бориб, ош-овқатни еб, кетишида яна чўнтакка кўз тикиб турадиган домлангни мен сариқ чақага ҳам олмайман.

— Унақа деманг, Ҳайдар ака, улар берсангиз олишади, бермасангиз ҳам дуо қилиб, индамай кетишади.

— Ёнини олма уларни. Бек худойи қилса, ўнтаси келиб қўл қовуштириб туради. Жалил қилсин-чи, ўнтаси ўнта баҳона қилади. Отарчи нимаю улар нима?

— Унчалик эмас, Ҳайдар ака, яхши билмасангиз гапирманг.

— Хўп, мен яхши билмайман. Лекин шунда ҳам сен билан гаров ўйнайман. Сен каттароқ нарсангни тик. Бек, сен худойи қил, ўша куни, ўша соатга битта камбағал номидан домлани айттираман. Кейин сен айттирасан. Қани, кимникига келаркин?

Агар болохонадаги йигит тушиб, бир одам йўқлаётганини айтмаганида уларнинг баҳси яна пича чўзилиши мумкин эди.

— Ким экан? — деди Кесакполвон, энсаси қотиб.

— Собитхон қори номидан келганмиш.

— Оббо, — деди Кесакполвон, — Ҳизрни йўқлаётган экансан-да?

— Чақир, кирсин, — деди Асадбек.

Дам ўтмай ўрта бўйли, истараси иссиқ, бежирим мўйлабли бир йигит кириб, қироат билан салом берди. Асадбек саломга алик олиб рўпарасидан жой кўрсатди-да:

— Қалай, қори яхши юрибдиларми? — деб сўради.

— Худога шукр, дуо деб юбордилар. Қорим… аҳволлари пича оғир.

— Нима бўлди?

— Яраланганлар.

— Яраланганлар? Нимага яраланади?

— Қўқондаги воқеаларни эшитгандирсизлар?

— Чала-чулпа эшитдик.

— У ерда ҳам қулупнайдан жанжал чиқдими? — деди Кесакполвон кесатиқ оҳангида.

Йигит газетага ўроғлиқ нарсани узатди:

— Хоҳласангиз кўринг.

Маҳмуд газетани очиб, видеокассетани олди-да, савол назари билан Асадбекка қаради.

Асадбек «қўявер» деган ишора қилгач, видеомагнитофонни улади. Телеекран пирпираб туриб, сўнг Қўқон манзараси кўринди: одамлар оқими марказга шошилади… марказда, машиналар айлана ясаб ўтадиган йўлларда одамлар тирбанд. Болалар қизиқиб, дарахтларга чиқиб олишган… Осойишта оломон бирдан тўзиди…

— Аямай ўқ узишди, — деб изоҳ берди йигит. — Болалар ўлди, катталар ўлди… Қорим ҳам шу ерда эдилар.

— Шунча одам нимага тўпланди ўзи? — деб сўради Кесакполвон.

— Митинг бўлиши керак эди.

— Қори қаерда, касалхонадами? — деб сўради Асадбек йигитдан.

— Ҳа, ётибдилар. Сизни эсладилар. Сизни кўрмоқчилар.

— Мени? — Асадбек ажабланди. — Иши бор эканми?

— Гаплари бор шекилли, — йигит шундай деб кетишга рухсат сўради. — Мен бу кассетани депутатларга кўрсатишим керак. Шуни деб довон ошиб келдим. Бугун буни топширсам, эртага саҳарлаб, Худо хоҳласа, қайтаман. Қоримга нима деб қўяй?

— Ўйлаб кўраман.

— Имкон топилса борадилар, — деб изоҳ берди Чувринди.

Бу изоҳдан кўнгли хотиржам бўлган йигит хайрлашиб чиқди.

— Эсинг жойидами? — деди Кесакполвон, меҳмон чиқиб кетгач. — Нима дединг? Билиб гапирдингми?

— Нима дебман?

— Ҳозир бориб бўларканми ўша ёққа? Кўрдингми нима бўлганини? Бек, сен ўйлаб ҳам ўтирма, бормайсан!

— Бир нарсага ҳайронман, Қори нима учун мени эслаб қолди?

***

 

Айрим ишлар мулоҳазанинг интиҳоси ўлароқ амалга оширилади, айримлари эса кўнгил ҳукми билан бўлади. Кўп ҳолларда кўнгил ҳукми мулоҳазадан устун туради. Асадбекнинг Қўқонга бориши масаласи ҳам кўнгил ҳукми асосида ҳал этилди. Вазиятнинг оғирлиги, бормоқлик — жонни хатарга қўймоқлик ила баробар эканини билса ҳам, Кесакполвон «борма!» деб вайсаб турса ҳам йўлга отланди. «Эрталаб йўлга чиқиб, шомгача бориб қайтамиз», деди у. Асадбек бир қарорга келгач, аъёнлар ожиз қоладилар. Бу сафар ҳам шундай бўлди — Асадбек эрта тонгда Чувринди ҳамроҳлигида йўлга чиқди.

Жамшиднинг ўрнига тавсия этилган яна икки йигит Асадбекнинг кўнглига ўтирмагани учун Чувриндининг ўзи унга ҳамроҳ бўлди. Довондан ошгунларига қадар эркин қушдек эдилар. Қўқонга яқинлашганлари сайин машинани тез-тез тўхтатишга тўғри келди. Машина обдан текширилгач, соқчибошига «ўлим тўшагидаги қариндошларини кўргани кетаётганларини» тушунтиришга мажбур бўлишарди. Улар пешинга яқин касалхонани топиб бордилар.

— Сен дўхтирлар билан гаплаш, — деди Асадбек Чувриндига, — касали нима, шу ерда тузатса бўладими ё бошқа ёққа олиб бориш керакми?

Чувринди буйруққа итоат этиб, табиблар хонаси томон юрди. Асадбек эса Собитхон ётган хона эшигини очди. Уч кишилик хона тўрида, дераза ёнида Собитхон шипга кўз тикиб чалқанча ётар, икки каравот эса бўш эди. У Асадбекни овозидан таниб, бошини бурди.

— Ҳа, Қори, тузукмисиз? — деди Асадбек, саломлашгач.

— Худога шукр, — деди Собитхон хаста овозда. — Мен сизни уринтирганимдан ҳижолатдаман. Аслида узримни ўша сиз кўрган биродарим орқали айтиб юборсам ҳам бўларди, аммо узримни аз тахи дил қабул этдингизми ё йўқми, ўз қулоғим билан эшитай дедим.

— Қанақа узр?

— Мен сизни ранжитган эдим. Мошинамнинг йўқолишида сизни гумон қилиб эдим. Мен ҳам Оллоҳнинг гуноҳкор қулиман-да, бу дунё моли учун сизга туҳмат қилибман.

— Э, Қорижон, шуни ўйлаб юрибсизми, куйинманг, бунақа гапларга ўрганиб кетганман.

Мен гумонлару миш-мишлар орасида яшайдиган одамман, сиздан хафа эмасман.

Мен ҳақимда миш-миш чиқмай қолса бир нарсамни йўқотгандай гангийдиган бўлиб қолганман.

Гапнинг бу зайлда ҳазилга бурилиши Собитхонга таъсир этмади. У кўзларини маъюс тиккан ҳолда:

— Мендан рози бўлинг, Бек ака, — деди.

— Э Қорижон, нима деяпсан, ёш одам, дарров…

— Гап ёшда эмас. Кимдан қачон омонатини сўрамоқ Оллоҳнинг ўзигагина маълум.

Розилик фақат жон ҳалқумга келгандагина сўралмайди. Мўъмин айбини тушуниб етгани ҳамон биродаридан розилик сўраши керак. Мен сизнинг олдингизда айбдор эканман, то сиз рози бўлмагунингизча Оллоҳ менинг бу гуноҳимни кечира олмайди. Розилик шунинг учун сўралади. Рози бўлинг, Бек ака.

Асадбек ҳеч иккиланмасдан «Розиман» дейишга тайёр эди. Айтишга оғиз жуфтлади ҳам, аммо ана шу оддийгина сўз тилидан учишга қийналди. Назарида шу сўзни айтиши

билан, юзидан нур ёғилиб турган бу одам жон берадигандай эди.

— Бек ака, ўйланиб қолдингиз, рози эмасмисиз?

Хавотирли бу саволдан сўнг сўз беихтиёр учди:

— Розиман, Қорижон, розиман. Сиздан хафа эмасман. Тўғри, ўшанда сал жаҳлим чиққан, шунинг учун сизга қаттиқ гапириб юборганман. Лекин кўнглимда кир сақлаб қолмаганман.

— Қаттиқ гапларингиздан мен ҳам хафа эмасман. Сиздан розиман, — Собитхон шундай деб чуқур нафас олди. — Оллоҳнинг қудратини қаранг, вужудим бирдан енгиллашди. Биз ғофил бандалармиз-да. Биримиз бу дунёни севиб яшаймиз. Биримиз жирканиб яшаймиз.

Мен Оллоҳ берган шу бир тутам умримда дунёдан жирканиб яшадим, шунисига қувонаман.

— Жирканиб? — Асадбек Собитхоннинг гапига тушунмади. — Нимага жирканиб яшайсиз?

— Гапимни бошқачароқ англадингиз чоғи? Бу дунёни севмоқ — охиратни унутмоқ дегани. Бу дунё ҳаёти, ҳою ҳаваслар бир соя кабидир. Биласиз, соя бирданига ғойиб бўлиб, кишини ғафлатда қолдиради. Ҳазрат Али, разияллаҳу анҳу, дер эканларки, дунё ҳаёти билан охират ҳаёти бир эркакнинг айни бир вақтда никоҳида бўлган икки хотин кабидур, бири мамнун бўлса, иккинчиси куяверади. Бир куни Муовиянинг, Оллоҳ ундан рози бўлсин, ҳузурига икки юз йил умр кўрган бир одам келибди. Муовия «Шунча йил яшабсан, дунё ҳаёти назарингда қандай кўринди?» деб сўраганида у киши «Балоли йиллар, фаровон йиллар… Кун ўтади, тун ўтади. Туққан туғади, ўлган ўлади. Туққан туғмасайди — мавжудот тугарди. Ўлган ўлмасайди — ер юзи ундагиларга тор бўлиб қоларди», дебди. Муовия «Тила тилагингни», дебди. У киши «Ўтган умримни орқага қайтар ёки яқинлашиб келаётган ажалимни даф эт!» деб сўрабди. Муовия «Менинг бунга қудратим етмайдир», дебди. Шунда у киши «Ундай бўлса менинг сендан тилагим йўқ», деган экан. * Ана шунақа… — Собитхон шундай деб тин олди. Баданида оғриқ қўзғолдими, кўзларини юмди. Бир неча нафасдан сўнг кўзларини очиб, Асадбекка қаради. — Шунақа, Бек ака. Умр изига қайтмайди, ажални ҳам даф этиб бўлмайди.

Чақалоқлигимизда қулоқ остида чақирилган азон товуши билан ўқилажак жаноза намози орасида бир тутамгина умримиз бор. Я айюҳаннасу инна ваъдаллоҳи ҳаққун фала тағрурраннакум-улҳаятуд-дуня ва ла яғурранакум биллоҳим-ғурур*. Қаранг, Бек ака, «Сизларни дунё ҳаёти алдаб қўймасин», деб ким айтяпти? Дунёни яратган айтяпти. Дунё ҳаётини уни яратгандан ҳам яхшироқ билувчи бошқа зот бўлиши мумкинми? Йўқ… Зинҳор йўқ, — Собитхон яна бир оз кўзини юмиб, сўнг очди. — Яхшилаб ўйлаб қаралса, бу дунё ҳаётидан тубанроқ нарса йўқ. Дунёни йиқилишга юз тутган деворга ҳам ўхшатишади. Деворнинг йиқилажагини билган ҳолда унга суянамиз, а? Дунё ҳаётини сирпанчиққа ҳам ўхшатади. Бу сирпанчиқда ҳеч кимнинг оёғи собит туролмайди… сирпаниб яшаймиз… Кейин эса… сўнгги зиёратгоҳга қараб жўнаймиз. Сўнгги зиёратгоҳимиз — қабр. Бу зиёратгоҳни ҳеч эсламаймиз, эслагимиз ҳам келмайди. Ажални унутишда бир-биримизни ортда қолдириб кетганмиз. Ажал ёшга қарамайди: ёш экан, яна пича яшасин, демайди. Амалга ҳам қарамайди: амалдор экан, тегмай турайлик, пича айшини сурсин, демайди.

Бойлигига ҳам қарамайди: тўплаган шунча бойлигини ташлаб кетаверадими, тўхта, бойлигини сарфлаб олсин, демайди. Вақти-соати етдими, тамом. Аввал «фалончи касал экан», дейишади. Кейин «дарди оғирлашибди», дейдилар. Сўнг «васият қилганмиш, рози-ризолик тилаганмиш, дейдилар. Ниҳоят, «омонатини топширибди, Худо раҳмат қилсин», деб дуо қиладилар. Сўнгги дуо шундай бўлса Яратганга шукрлар қиламиз-а. «Ие, ўша ўлибдими, яхши бўлибди, қутулибмиз», дейишликдан Ўзи асрасин. Хуллас, кейин ёғоч отга миндирадилар. Қабрга элтадилар. Кўмадилар. Ким оҳ дейди, ким дод дейди, ким жимгина хўрсинади. Ўша фалончи эса бошини гувалага қўйиб жимгина ётаверади, умр бўйи тўплаган бойлиги эса бу дунёда қолаверади. Бойнинг бошига пар ёстиқ, камбағалникига тош қўйилганини ҳеч эшитганмисиз? Бойликни олиб кетиш имкони бўлганида эди Оллоҳ таборак ва таоло бандаларига мурожаат қилиб, «дунёга алданманглар», демас эди. Маййитни қўйиб, жамоат тарқалгач, Мункар ва Накир сўроқни бошлайди. Камбағал ётган лаҳадга гурзини кўтариб бостириб кириб, амалдордан «кечирасиз, вақтингиз борми, бугун қабул қила оласизми?» деб сўраб ўтирмайди.

Барчанинг қисмати бир… Ана шунақа… — Собитхон гапириб чарчади. Чуқур-чуқур нафас олди. — Бек ака, яна «менга ақл ўргатяпти», деманг. Хаёлимга тўсатдан келиб қолган гапларни айтдим. Бек акам келиб қолсалар айтарман, деб атайин тайёрламовдим бу гапларни. Аҳли муслимнинг вазифаси бир-бирига даъват қилиш. Сиз масжид қурдиряпсиз. Мен ўшанда ноўрин гап айтиб эдим. Топган пулингизнинг ҳаромҳаллоллигини ажрим қилиш ҳуқуқи менга берилмаган. Бу Оллоҳнинг ўзигина биладурган нарса. Қандай топишингиздан қатъий назар, уни фойдали ишга сарфладингиз, буни инкор этиб бўлмас. Сиз бу пулларни фаҳш ишларга сарфлаб юборсангиз ҳам бўларди. Оллоҳ дилингиз қулфини ўзи очсин.

«Айтадиганини айтиб олсин», деб жимгина тинглаётган Асадбекка бу гап малол келди:

— Дилингиз қулфини? Дилим қулфлоғлик эканми?

— Аччиғингиз чиқмасин, Бек ака. Зинони, зулмни, ҳаром ишларни тарк этмаган одам чин муслим бўла олмайди. Мен сизни мана бу йўлдан юринг, деб зўрламайман, менда бундай ҳуқуқ йўқ, Менинг вазифам — айтиб қўйиш. Бек ака, очиғини айтсам, келишингизга ишонмаган эдим.

— Мен ҳам очиғини айтай: дастлаб оёғим тортмади. Лекин кўнглимда бир истак уйғонди.

— Бу Оллоҳнинг қудрати-да! Бизни учраштиришни лозим топибди, ўзига шукр. Биродаримиз тасвирни кўрсатдиларми?

— Ҳа, кўрсатди.

— Бу ҳолга нима дейсиз? Даҳшатми?

— Ҳа, даҳшат… аммо нима дейишга ҳайронман.

— Сиздайин ақл эгалари, куч эгалари ҳайрон бўлиб турса… Одамлар қўзғолишди. Эркка бошлаш фурсати етмадими экан?

Асадбек бу саволга дарров жавоб бера олмади. Шунга ўхшаш гапларни у аввалроқ депутат Орзубек Болтаевдан ҳам эшитган эди. Асадбек, гарчи шундай дегувчиларга ҳайрихоҳ бўлса-да, ўзининг қалбида, руҳида бу туйғу йўқ даражада эди. Бундай туйғу бир-икки одамнинг даъвати билан уйғона қолмайди. Аниқса ёш ўтиб қолгандан сўнг ватанпарварга айланиш қийин, жуда қийин. Собитхон Асадбекка ўхшаганлар бирлашиб, одамларни эргаштириши мумкин, деб ўйлаб хато қилган эди. Асадбеклар тор бир хум ичида улғайишганини, уларнинг дунёқарашлари ҳам, туйғулари ҳам шу хум қадар эканини англай олмаган эди. Асадбек масжид қурдириб, ўзи намоз ўқимагани каби, шу Ватанда яшаб, ватан туйғусидан бенасиб эди. У винзаводни қўлдан чиқармаслик учун жон фидо қилар даражада олишмоғи мумкин, аммо «юрт эрки учун жон фидо қила оласанми?» деган саволга «нима учун мен фидо бўлишим керак экан?» деб жавоб бериши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Шу сабабга кўра Собитхон саволига дарров жавоб қайтармади. Алҳол у «Ҳозиргина охиратни гапириб алаҳсираётган бу қори нима учун гапни сиёсатга бурди?» деб ажабланди.

Собитхон ундан жавоб кутиб толиқди. Кўзларини юмди-да:

— Қани эди, бир мард чиқиб «Ўзбекистон ўзига мустақилдир, Ўзбекистон ҳеч кимга бўйсунмайдир!» деб жар солса. Шу хитобни эшитиб кетсам армоним қолмас эди, — деди.

— Қорижон, дўхтирлар билан гаплашиб, олиб кетайми?

— Қуллуқ, Бек ака. Шу гапингизнинг ўзиёқ менга жон бергандай бўлди. Дардни оллоҳ берди, шифосини ҳам ўзи беради, иншооллоҳ. Шифони шу ерда берадими, бошқа ердами, фарқи йўқ.

Асадбек яна бир оз суҳбатлашиб ўтириб, сўнг хайрлашди. Чувринди уни даҳлизда кутиб турган эди. Йўл-йўлакай ҳисоб берди:

— Яраси оғир экан, ҳозирча қимирлатмаслик керак, дейишди. Жони омон қолса ҳам, оёқлари ишдан чиқиши мумкин экан.

— Яхши, кейинроқ олиб кетамиз. Бунақа одамлар ўлмаслиги керак. Сен… кириб дўхтирни рози қилиб чиқ, яхшироқ қарасин.

Қўқондан чиққунларича худди суҳбатларини биров пойлаб, эшитиб қоладигандай жим кетишди. Сўнгги текширувдан ўтишгач, Чувринди:

— Нимага чақиртирган экан? — деб сўради.

— Мошинасини ўғирлатганида бир-иккита сассиқ гап айтувди, эсингдами? Шунга рози-ризолик сўради.

— Рози-ризолик? Нима, аҳволи шунақа оғирми?

— Буни сен биласан, дўхтир билан сен гаплашдинг.

— Дўхтир яқин орада ўлади, дегани йўқ.

— Билиб бўлмайди, дўхтир сезмаган нарсани кўнгил сезади. Лекин тили заҳар бўлса ҳам дили тоза, яхши одам. Домлалар орасида фақат шуни ёқтираман. Лекин кўп гапларига, ишларига тушунмайман. Мана шу митингга бурнини тиқиб нима қиларди? Етишмовчилик жойи бўлмаса, обрўси баланд, топар-тутари ҳам ёмонмасдир. Ибодатингни қилиб юравермайсанми?..

— Ҳозир халқпарвар бўлиш — мўда. Ким билан гаплашсанг «халқим», «халқим» дейди.

— Ўшаларнинг ярмиси «халқим» эмас, яхшилаб қулоқ солсанг «халқум» дейди.

— Бу гапингиз ҳам тўғри, — деди кулиб Чувринди.

— Қорининг яна бир гапига тушунмадим: у ҳам мени бу ғалваларга аралашишимни истаяпти шекилли. Ҳайронман, мен аралашганим билан нима ўзгаради? Маҳмуд, улар мени ким деб ўйлашади ўзи? Одамларнинг ярми мени ўғри, муттаҳам, каллакесар, ярми эса қўлида миллион аскари бор маршал Жуков деб ўйлайди шекилли, а?

— Парво қилманг, одамлар ўйлайверишади. Биз чайқалиб турган денгиздаги томчилармиз, баҳайбат тўлқинларни тўхтатиш, денгизни тинчлантириш қўлимиздан келмайди.

Шаҳарга шом қоронғисида кириб боришди. Асадбекнинг хаёли йўл бўйи Собитхоннинг гаплари билан банд бўлди. Қанча ўйламасин, қорининг асл муддаосини англаб етмади.

Муддао унчалик мураккаб эмас эди: Собитхон одамларнинг қўзғалганини кўриб, уларга бошчилик қила оладиган Дукчи эшон, Намоздек ёки Мадаминбекдек бир довюрак ўғлоннинг майдонга чиқишини умид қилганди. Бу зотларнинг жон фидо этмакка ҳам рози қилган туйғуларнинг Асадбекда йўқ эканини у бечора қайдан билсин?

 

***

 

— Сайфижон, эсон-омон бориб келдингми, уканг тинчми, чиқай деб қолдими? Сени анчадан бери бир йигит кутиб турибди. Ҳов ана, мошинанг олдида.

Автобаза дарвозаси олдида кутиб олган қоровулнинг бу гапидан Сайфи унчалик ажабланмади. Чунки уни сўраб келадиган одам кўп. У Ҳамдамнинг ким эканлигини билиб, сал чўчигандай бўлди-ю, аммо саросимага тушмади. Чунки милициядан одам келишини ёки чақирилишини биларди. Уларга нима дейиш, кимларни кўрсатиш ҳам олдиндан пухта равишда белгиланган эди. Унинг вазифаси аниқ — дарров гуллаб қўймай, бир оз таранг қилгач, кавказлик икки йигит ижарага олган уйни кўрсатиб қўйиш.

Ҳамдам машинанинг орқа ўриндиғига ўтириб, Сайфини ҳам ўтиришга таклиф этди.

— Учариққа нима сабабдан бордингиз? — деб сўради Ҳамдам.

— Укам ўша ерда ўтирибди. Майда-чуйда ташлаб келдим. Вақтида мойлаб турилмаса, қийнашади.

— Ким қийнайди?

— Билмагандек сўрайсиз, а?

— Укангиз нима гуноҳ қилган эди?

— Дўконидан озгина камомад чиққан экан.

— Озгина деганингиз қанча?

— Ўттиз минг…

Бу гапни эшитиб Ҳамдам ҳуштак чалиб қўйди.

— Камида ўн йил қатнар экансиз-да?

— Ўн икки йил беришди, ноинсофлар.

— Учариққа қачон жўновдингиз?

— Йигирма тўққизинчи майда.

— Учариққа бир кунда, боринг, ана, икки кунда бориб келса бўлади. Кўп юрвормадингизми?

— Учариқда бир кун бўлдим. Кейин Бухоро, Самарқанд дегандай… айланиб келдим.

— Йигирма саккизинчида ишдамидингиз?

— Ҳа.

— Қаерларда бўлдингиз, кимларни олиб юрдингиз, эслай оласизми?

— Шаҳар катта бўлса, ким қўл кўтарса тўхтаймиз. Айтган жойига олиб борамиз. Пулини оламиз. Қўлимиз рўлда, кўзимиз йўлда, хаёлимиз пулда. Отнинг калласидек план қўйиб қўйган, бажаришга мажбурмиз.

— Машина янги экан?

— Ҳа, хўжайинлар бир тантилик қилиб юборишди.

— Қачондан бери ишлайсиз?

— Ярим йил бўлиб қолди.

— Ярим йилда янги машина олибсиз, омадингиз бор экан. Омад кимга кулиб боқади, биласиз, а?

— Омади борга-да.

— Йўқ, харажатдан қочмайдиган мард одамга, топдимми?

— Сизлар билмайдиган нарса йўқ.

— Сиз менга ёқдингиз, дангал гаплашаркансиз. Мен мард йигитларни яхши кўраман.

Энди би-ир мардлик қилиб юборасиз: йигирма саккизинчи майдаги воқеани айтиб берасиз.

— Қайси воқеани?

— Бизни қайси воқеа қизиқтириши мумкин?

— Билмадим.

— Жиноятга алоқадор ҳеч нимани кўрмадингизми? Хўп, вақтини айтай: тахминан соат олти билан еттининг ўртасида. Шаҳардан чиқувчи катта йўл ёқасида. Эсладингизми?

— Йў-ўқ.

— Қани, машинани ҳайданг.

— Қаёққа?

— Ҳайдайверинг-чи, кўчага чиққач, айтаман қаёққа юришингизни.

Сайфи ўз ўрнига ўтириб машинани юрғизди. Ҳамдам «чапга», «ўнгга» деб ўтирди.

Шаҳарни кесиб ўтиб катта йўлга чиқишди. Мурда ёқилган ерга яқинлашганда Ҳамдам:

— Жуда тез ҳайдар экансиз, сал секинлатинг, табиатни томоша қилгим келяпти, — деди.

Сайфи мурда ёқилган дарахт ёнидан ўтаётганида ўнг томонга қараб ҳам қўймади.

Йўлдан кўз узмай кетаверди. Бир чақиримча юришгач, Ҳамдам машинани орқага қайтаришни сўради. Сайфи қайтишда ҳам сир бой бермади. Бир-икки чақирим юришгач, Ҳамдам машинани яна орқасига қайтарди. Мурда ёқилган ерга етгач, «тўхтатинг» деб буюрди.

— Шу ер кўзимга яхши кўриниб кетди, — шундай деб машинадан тушди. Сайфига «сиз ҳам тушинг», деб буюрди-да, тарвақайлаб ўсган дарахт сари юрди. — Бир-икки улфат билан ёнбошлаб олиб пивохўрлик қиладиган маза жой эканми, а? — деди Ҳамдам ҳамроҳига савол назари билан қараб.

— Ифлос-ку? — деди Сайфи ажабланганича елка қисиб. — Йўл бети, шовқин. Улфатчилик қиламан, десангиз зўр жойлар бор.

— Ифлосликка ифлос. Лекин тозаласа бўлади… Шу ерда улфатчилик қилиб ўтириб, кейин битта шеригимни осиб қўйсаму ўшанда сиз шу йўлдан ўтсангиз, кўрармидингиз?

— Билмадим. Тез юрадиган бўлсам, у ёқ-бу ёққа қарамайман.

— Ўлик ёниб турса-чи? Кўзингиз тушади-ку? Шунда тўхтайсизми?

— Аниқ бир нарса дейишим қийин.

— Тўхтамай ўтиб кетаверасизми? Ахир у ёнаётган ўлик укангиз бўлиши ҳам мумкинку?

— Совуқ нафас қилманг, ака, товонимгача зириллатиб юбордингиз.

— Ҳа, гапим сал қўпол чиқди. Узр. Лекин… ўша одам кимнингдир укаси ё акаси, ё отаси, ё эри… Борингки, ҳеч кими йўқ ғирт етим. Осилиб тураверади, ёниб тураверади…

Хафа бўлманг, баъзан калламга шунақа бемаъни хаёллар келиб қолади.

— Ишингиз шунақа-да. Йўл четида одам бошини қашиса ҳам машинага қўл кўтараётганга ўхшаб туюлади менга. Сизга эса сал шубҳали кўринган одам жиноятчи бўлиб кўринаверади, тўғрими?

— Қойилман, топдингиз! — деди Ҳамдам совуққина жилмайиб.

У сир бой бермай турган Сайфига қараб таажжубланди: «Пихини ёрган жиноятчи ҳам бунақанги без бўлмас. Ранги ҳам ўзгармайди-я… Ким бу ўзи? Шунчалик устами? Мени лақиллатмоқчими ё шоир машина номерини адаштирганми? Бу келмаганми?..»

Сайфи жилмайишнинг сохталигини сезди. Инспекторнинг гапларидаги илмоқни ҳам фаҳмлади.

Мушук-сичқон ўйнаётганини ҳам билди. Аммо унинг нима учун тўқ мушук сингари ўлжасини ўйнаётганига тушунмади. Сайфи бу вазифани бўйнига олганида милисахонага бир-икки чақиришиб сўрашганидан кейин айтиб берарман, деб ўйлаган эди. Ишнинг бу тарзда бошланиши уни бир оз гангитди. Ҳамдам ўйинни яна бир оз давом эттирганида довдираши эҳтимол эди.

Ҳамдам уни синовли назари билан кўп таъқиб этмади. «Қани, кетдик», деди-да, машина сари юрди.

— Акахон, ҳали кўп юрамизми? — деди Сайфи шаҳар марказига яқинлашганида. — Ўзингиз биласиз, отнинг калласидай план бор. Бу ёғи тирикчилик…

— Тирикчиликми, тирриқчиликми? — деди Ҳамдам кесатиб.

Сайфи ўзини мажбурлаб кулди:

— Гапни ҳам қийиб юборар экансиз.

Ҳамдам «милисахонага қараб ҳайда», деса Сайфи қийналмай юрган бўларди. Машинани ҳали ўнгга, ҳали чапга буравериб чарчади. Ҳамдам худди шаҳар кўчаларини билмайдигандай уни роса сарсон қилиб, ниҳоят ўзи ишлайдиган ички ишлар бўлимига етиб келди. Сайфини сўроқ қилиш учун ўз хонасига эмас, балки айбланувчилар вақтинчалик сақланадиган темир панжарали тор ва зах хонага бошлади. Панжарали эшик шарақлаб очилганида Сайфининг эси чиқиб кетаёзди.

(давоми бор)

Тоҳир МАЛИК



Загрузка...

Читайте на сайте

Другие проекты от 123ru.net








































Другие популярные новости дня сегодня


123ru.net — быстрее, чем Я..., самые свежие и актуальные новости Вашего города — каждый день, каждый час с ежеминутным обновлением! Мгновенная публикация на языке оригинала, без модерации и без купюр в разделе Пользователи сайта 123ru.net.

Как добавить свои новости в наши трансляции? Очень просто. Достаточно отправить заявку на наш электронный адрес mail@29ru.net с указанием адреса Вашей ленты новостей в формате RSS или подать заявку на включение Вашего сайта в наш каталог через форму. После модерации заявки в течении 24 часов Ваша лента новостей начнёт транслироваться в разделе Вашего города. Все новости в нашей ленте новостей отсортированы поминутно по времени публикации, которое указано напротив каждой новости справа также как и прямая ссылка на источник информации. Если у Вас есть интересные фото Вашего города или других населённых пунктов Вашего региона мы также готовы опубликовать их в разделе Вашего города в нашем каталоге региональных сайтов, который на сегодняшний день является самым большим региональным ресурсом, охватывающим все города не только России и Украины, но ещё и Белоруссии и Абхазии. Прислать фото можно здесь. Оперативно разместить свою новость в Вашем городе можно самостоятельно через форму.



Новости 24/7 Все города России




Загрузка...


Топ 10 новостей последнего часа






Персональные новости

123ru.net — ежедневник главных новостей Вашего города и Вашего региона. 123ru.net - новости в деталях, свежий, незамыленный образ событий дня, аналитика минувших событий, прогнозы на будущее и непредвзятый взгляд на настоящее, как всегда, оперативно, честно, без купюр и цензуры каждый час, семь дней в неделю, 24 часа в сутки. Ещё больше местных городских новостей Вашего города — на порталах News-Life.pro и News24.pro. Полная лента региональных новостей на этот час — здесь. Самые свежие и популярные публикации событий в России и в мире сегодня - в ТОП-100 и на сайте Russia24.pro. С 2017 года проект 123ru.net стал мультиязычным и расширил свою аудиторию в мировом пространстве. Теперь нас читает не только русскоязычная аудитория и жители бывшего СССР, но и весь современный мир. 123ru.net - мир новостей без границ и цензуры в режиме реального времени. Каждую минуту - 123 самые горячие новости из городов и регионов. С нами Вы никогда не пропустите главное. А самым главным во все века остаётся "время" - наше и Ваше (у каждого - оно своё). Время - бесценно! Берегите и цените время. Здесь и сейчас — знакомства на 123ru.net. . Разместить свою новость локально в любом городе (и даже, на любом языке мира) можно ежесекундно (совершенно бесплатно) с мгновенной публикацией (без цензуры и модерации) самостоятельно - здесь.



Загрузка...

Загрузка...

Экология в России и мире




Путин в России и мире

Лукашенко в Беларуси и мире



123ru.netмеждународная интерактивная информационная сеть (ежеминутные новости с ежедневным интелектуальным архивом). Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net.

Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам объективный срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть — онлайн (с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии).

123ru.net — живые новости в прямом эфире!

В любую минуту Вы можете добавить свою новость мгновенно — здесь.






Здоровье в России и мире


Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России






Загрузка...

Загрузка...





Друзья 123ru.net


Информационные партнёры 123ru.net



Спонсоры 123ru.net