Тожикистонлик муҳожирни номусга текканликда айблашмоқда…
Россиянинг Ленинград вилоятига қарашли Токсово посёлкасида яшовчи 1994 йили туғилган, исми-шарифи тергов манфаатларини кўзлаб сир тутилган аёл 29 май куни полицияга шикоят аризаси билан мурожаат этган. Мурожаатда айтилишича, тожикистонлик 1987 йили таваллуд топган эркак у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ва кейин номусига теккан.
Ҳозирги пайтда тожикистонлик эркак қўлга олинган. Жиноий иш қўзғатиш бўйича ҳаракатлар бошланган.
Аммо ҳақиқатга янада тийракроқ кўз билан боқилса, бу жиноятда аёлнинг ўзи айбдор бўлса керак. Ҳойнаҳой, эркак жинсий муносабатга киришганлик эвазига пул тўламаган ва аёл алам устида полицияга шикоят қилган бўлса керак. Қолаверса, ўзига тўғри, ҳалол яшайдиган аёл хоҳ рус, хоҳ бошқа миллат вакиласи бўлсин, бегона эркак билан ёлғиз қолмайди, спиртли ичимлик истеъмол қилмайди. Ленинград вилоят прокуратураси, маҳаллий тергов қўмитасидагилар ҳам ушбу версияни назардан қочирган эмас.