Саммит муваффақиятсизликка учрагани сабаб АҚШ бўйича махсус вакил қатл этилдими?
РИА Новостининг “Чосон ильбо“ консерватив газетаси хабар беришича, Шимолий Кореяда КХДР давлат кенгашининг АҚШ бўйича махсус вакили Ким Хёк Чхол икки мамлакат саммити муваффақиятсизликка учрагани важидан гўёки «қатл этилган».
Нашр маълумотларига кўра, Ким Хёк Чхол билан бирга КХДР ташқи ишлар вазирлигининг яна 4 вакили ҳам «қатл этилган». Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси раҳбари Ким Ён Чхол эса Чагандо провинциясига сургун қилинган.
Мазкур маълумотлар эгаси ошкор этилмаган манбадан олинган бўлиб, унга кўра “қатл” март ойида Пхеньян яқинидаги Мирим аэродромида ўтказилган. “Чосон ильбо“нинг таъкидлашича, “қатл этилганлар” АҚШ фойдасига жосуслик қилишда ҳам айбланган.
Агентликнинг эслатишича, аввалроқ ҳам Жанубий Корея консерватив матбуоти КХДРда амалдорлар қатл этилгани ҳақидаги хабарни тарқатган. Аммо сал фурсатдан кейин “қатл этилганлар” ҳаёт ва соғ-саломат эканликлари маълум бўлади.
ЎзА