8 кунлик чақалоқни 3 млнга сотган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси берган маълумоларга кўра, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида жиноий гуруҳ томонидан содир қилинаётган чақалоқ савдоси жинояти олди олинди.
Бахмал туманида яшовчи 1988 йилда туғилган ва турмушга чиқмаган М. Т. 2018 йил январда самарқандлик нотаниш йигит билан танишиб, жинсий алоқага киришиб, ҳомиладор бўлган. Қишлоқ врачлик пунктида унинг ҳомиладорлиги аниқлангач, тиббиёт бўлими бошлиғи Б.У. муолажа қилган. Ушбу шахс М.Т. боласидан воз кечишини билиб, бахмаллик К.Норбоевга 3 миллион сўмга сотмоқчи бўлган.
Жорий йил 9 ноябрь куны М.Н. қиз фарзандли бўлган, чақалоқ 16 ноябрь куни Ш.Н. ва М.Н. берилган.
Ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилганида Б.У. уйидан чақалоқ учун берилган 2,5 миллион сўм топилган.
Бахмал туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилиган.