Чиқинди учун пул йиғиш билан ҳам МИБ шуғулланадиган бўлди
Ушбу санадан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли томонидан тўлов амалга оширилган ўтган ойдан кейинги ойнинг ўнинчи санасидан кечикмай ягона транзит банк ҳисобварақларига тўланади.
Фармонга мувофиқ, 1 январдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар тўловларни истеъмолчилар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномаларга мувофиқ бевосита хизмат кўрсатувчи ташкилотларга 100 фоиз олдиндан тўлаш асосида амалга оширади.
Мажбурий тўловлар тўлаш бўйича жисмоний шахслардан қарздорликни ундириш тўғрисидаги аризалар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан тўлов олти ойдан ортиқ тўланмаган тақдирда судларга киритилади.