«Ўзбектелеком»: 1 декабргача Интернет сифати паст бўлади
Хабарда Интернет сифати пасайишига Халқаро пакетли коммутация маркази ва маълумотлар узатиш тармоқлари сиғимини кенгайтириш бўйича лойиҳа доирасида тармоқ модернизацияси бўйича техник ишлар олиб борилаётгани боғлиқлиги айтилган.
Компания ноқулайликлар учун фойдаланувчилардан узр сўраган.