Трамп Афғонистонга бориши мумкинлигига ишора қилди
Афғонистондаги қўшинлар билан телеконференция орқали суҳбатлашган президент АҚШ полковникларидан бирига:
- Қўшма Штатларга қайтиб келганингизда кўришамиз, балки сизни ўша ерда кўраман. Кейин нима бўлишини билмайсиз, - деди.
Журналистлар президентдан Афғонистонга бориш-бормаслиги ҳақида сўраганда, президент шундай деди:
- Вақти келганида, жуда қизиқ ишга қўл урамиз.
Трамп, шунингдек, АҚШ Афғонистон масаласида “жуда-жуда кучли музокараларни” олиб бораётганини таъкидлади. Президент музокаралар толиблар билан ўтказилаётгани ёки йўқлигини очиқламади.